Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Қуръони каримда зикр қилинган исму сифатлари

1 ўн йил аввал 2863 siyrat.uz

Севимли Пайғамбаримиз, Расули акрам, ҳабиби муҳтарам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Қуръоннинг тўртта оятида Муҳаммад исмлари ва битта жойда Аҳмад исми келган: وَمَا مُحَمَّدٌ إِلاَّ رَسُولٌ قَدْ خَلَتْ مِن قَبْلِهِ الرُّسُلُ أَفَإِن مَّاتَ أَوْ قُتِلَ انقَلَبْتُمْ عَلَى أَعْقَابِكُمْ وَمَن يَنقَلِبْ عَلَىَ عَقِبَيْهِ فَلَن يَضُرَّ اللّهَ شَيْئاً وَسَيَجْزِي اللّهُ الشَّاكِرِينَ {144} «(Жаноби) Муҳаммад Пайғамбардурлар ва ул кишидин аввал кўп пайғамбарлар ўтгандур. Оё, агар ул (жаноб) ўлсалар ё ўлдирилсалар, сизлар орқа пошналарингизға қайтиб кетурсизларми? Ва кимики орқасиға қайтур, ул ҳаргиз Аллоҳға нуқсон еткизолмас ва Аллоҳ шокир бандалариға тездин савоб берур»(Оли Имрон, 144).

مَّا كَانَ مُحَمَّدٌ أَبَا أَحَدٍ مِّن رِّجَالِكُمْ وَلَكِن رَّسُولَ اللَّهِ وَخَاتَمَ النَّبِيِّينَ وَكَانَ اللَّهُ بِكُلِّ شَيْءٍ عَلِيماً {40} «Муҳаммад сизлардан бирон эркакнинг отаси бўлган эмас. Лекин Аллоҳнинг Расули ва Набийларнинг сўнггисидир. Аллоҳ ҳар бир нарсани ўта билгувчидир» (Аҳзоб, 40). وَالَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ وَآمَنُوا بِمَا نُزِّلَ عَلَى مُحَمَّدٍ وَهُوَ الْحَقُّ مِن رَّبِّهِمْ كَفَّرَ عَنْهُمْ سَيِّئَاتِهِمْ وَأَصْلَحَ بَالَهُمْ {2} «У Зот иймон келтирган, солиҳ амалларни қилган ва Муҳаммадга нозил қилинган нарса (Қуръон)га–ҳолбуки, у Роббиларидан келган ҳақдир–иймон келтирганларнинг айбларини беркитур ва аҳволларини яхшилар» (Муҳаммад, 2). مُّحَمَّدٌ رَّسُولُ اللَّهِ وَالَّذِينَ مَعَهُ أَشِدَّاء عَلَى الْكُفَّارِ رُحَمَاء بَيْنَهُمْ تَرَاهُمْ رُكَّعاً سُجَّداً يَبْتَغُونَ فَضْلاً مِّنَ اللَّهِ وَرِضْوَاناً سِيمَاهُمْ فِي وُجُوهِهِم مِّنْ أَثَرِ السُّجُودِ ذَلِكَ مَثَلُهُمْ فِي التَّوْرَاةِ وَمَثَلُهُمْ فِي الْإِنجِيلِ كَزَرْعٍ أَخْرَجَ شَطْأَهُ فَآزَرَهُ فَاسْتَغْلَظَ فَاسْتَوَى عَلَى سُوقِهِ يُعْجِبُ الزُّرَّاعَ لِيَغِيظَ بِهِمُ الْكُفَّارَ وَعَدَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ مِنْهُم مَّغْفِرَةً وَأَجْراً عَظِيماً {29} «Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир. У билан бирга бўлганлар кофирларга шиддатли, ўзаро раҳмдилдирлар. Уларни Аллоҳдан фазл ва розилик тилаб, рукуъ ва сажда қилган ҳолларини кўрурсан. Уларнинг сиймоси сажда асаридан юзларида (балқийдир). Ана ўша уларнинг Таврот ва Инжилдаги мисолларидир. Бу худди уруғини ёриб чиқариб, қувватланиб, йўғонлашиб, поясида тик туриб, деҳқонларни ажаблантирган бир экинга ўхшайдир. Кофирларнинг ғазабини қўзиш учун. Аллоҳ улардан иймон келтириб ва солиҳ амалларни қилганларга мағфират ва улуғ ажрни ваъда қилди» (Фатҳ, 29). وَإِذْ قَالَ عِيسَى ابْنُ مَرْيَمَ يَا بَنِي إِسْرَائِيلَ إِنِّي رَسُولُ اللَّهِ إِلَيْكُم مُّصَدِّقاً لِّمَا بَيْنَ يَدَيَّ مِنَ التَّوْرَاةِ وَمُبَشِّراً بِرَسُولٍ يَأْتِي مِن بَعْدِي اسْمُهُ أَحْمَدُ فَلَمَّا جَاءهُم بِالْبَيِّنَاتِ قَالُوا هَذَا سِحْرٌ مُّبِينٌ {6} «Ийсо ибн Мариям: «Эй Бани Исроил, албатта, мен ўзимдан олдин келган Тавротни тасдиқловчи ва мендан кейин келувчи Аҳмад исмли Расулнинг башоратини берувчи, Аллоҳ сизларга юборган Пайғамбарман», деганини эсла. (Аҳмад) уларга ҳақ билан келган вақтда эса бу очиқ-ойдин сеҳрдир, дедилар»(Саф, 6). Шунингдек, Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам Қуръони каримда ушбу сифатлар билан ҳам сифатланганлар: Расул (Оли Имрон, 144; Фатҳ, 29; Аҳзоб, 40); Набий (Анфол, 64, 65, 70; Тавба, 73; Аҳзоб, 1, 28, 50, 59; Мумтаҳана, 12; Талоқ, 1; Таҳрим 1, 9); Муддассир (Муддассир, 1); Муззаммил (Муззаммил, 1); Хотам ан-набиййин (Аҳзоб 40); Назир (Аъроф, 184; Аҳзоб 45; Ҳижр, 89; Ҳажж, 49; Шуаро, 115; Сод, 70; Зориёт 50, 51; Мулк, 26; Нуҳ, 2); Мунзир (Сод, 65); Шоҳид (Аҳзоб 45); Башир (Бақара, 119); Мубашшир (Аҳзоб 45); Доъий (Аҳзоб 46); Мунир (Аҳзоб 46); Раҳматан ли-л-оламийн (Анбиё, 107); Ҳодий (Намл, 81; Рум 53); Шаҳид (Бақара, 143; Нисо, 41; Наҳл, 89).  

Ҳамидуллоҳ Беруний




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ