Аҳли байти нубувват розияллоҳу анҳумнинг Мадинаға ҳижратлари

3 йил аввал 2090 siyrat.uz

Ҳазрат Саййиди олам соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинаи мунаввараға яхши қарор тобғонларидин кейин, жаноб Зайд ибн Ҳориса ва жаноб Абу Рофиъни Маккаи мукаррамаға анда қолғон аҳли байт ҳазаротларин олуб келмак учун юбордилар. Бу икки зотға йўлда раҳнамолик қилмак учун Абдуллоҳ ибн Урайқитни қўшуб бердилар.

Булар Маккаға боруб қизлари ҳазрат Фотима, ҳазрат Умму Кулсум, хотунлари ҳазрат Савда, ҳазрат Зайднинг хотунлари Умму Айман ва ўғуллари Усомани олуб келдилар. Зайнаб ном қизларини эрлари жавоб бермади. Бу жамоа ила баробарликда ҳазрат Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг ўғуллари Абдуллоҳ, хотунлари Умму Румон, қизлари ҳазарот Оиша ва Асмо ҳам келдилар.

Ҳазрат Асмо ҳазрат Зубайрнинг хотунлари бўлуб, ҳомиладор эрдилар. Мадинаға келуб туғдилар. Фарзандларин номларин Абдуллоҳ қўюлди. Бу жаноб Мадинада туғулғон муҳожир болаларнинг аввалларидурлар.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ