Қудратлари ҳижратға етмаган заиф мусулмонларни мушриклардин мазлумиятлари
1 ўн йил аввал 2050 siyrat.uz
Макка мушриклари баъзи нотавон мусулмонларни ҳижратдин ман қилдилар, аларни қамадилар ва ҳар турлук азоблар бера бошладилар. Бу воқеаларни эшитгандин кейин Жаноб Саййиди олам соллаллоҳу алайҳи васаллам алар нажотлари учун намозларда дуолар қилдилар.
Шул дуони қунут дерлар. Бу қунут мухталиф вақтларда ва намознинг мухталиф мақомларида бўлди. Чунончи намози субҳда, рукуъдин кейин, аввали витр намозида рукуъдин кейин ва аввал ўқулди.
Ҳар бир саҳобий ўзлари кўзлари ила кўрган вақт ва суратни ривоят этдилар. Мана шундин мазҳаб уламолари ўрталаринда мухталиф қавллар пайдо бўлди.
Ҳижратдин ман этилган муҳтарам саҳобалардин баъзилари бу ҳазаротдурлар: Валид ибн Валид, Айёш ибн Рабиъа ва Ҳишом ибн Ос розияллоҳу таоло анҳум.
Аввалги мақола
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг 9 хотинлари бор дейилган...
Кейинги мақола
Оиша онамизнинг масжидига бориб эҳром ўраш шартми?
Мавзуга оид мақолалар