Ошиқун Набий

1 ўн йил аввал 2239 siyrat.uz

Ошиқун Набий

(ҳижрий 734 / мил. 1334 йил вафот этган)

Абул Баракот Айман ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад. Ота-боболари силсиласида узлуксиз равишда ўн тўрт нафарининг исми Муҳаммад бўлган бошқа инсон тарихда ўтмаган.

Асли тунислик бўлган бу киши аввал Қоҳирага, сўнг Мадинаи мунавварага келган, Оламлар Сарвари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга чексиз муҳаббати сабаб Масжиди Набавийга қўшни тутинган. То вафотигача тавба-тазарруъ билан Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни мадҳ этишни ўзига вазифа қилиб олган бу инсон ваъдасига вафо ўлароқ, ҳар куни у Зотнинг мадҳларида биттадан қасида битган. Мадинадан кўчиб кетмоқчи бўлганида, тушида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни кўради. Тушида у Зот: «Эй Абул Баракот (Айман), биздан ажралишга қандай кўнглингиз бўлди?» дейдилар. Бу гапдан кейин Айман то вафотигача Мадинада қолиб яшайди. Ўзига «Ошиқун Набий» деб лақаб қўяди. Баҳоуддин ибн Имоми Машҳад айтади: «Тунислик киши (Айман)дан ўз юртига қайтишини илтимос қилишганида, у: «Агар менга машриқ ва мағрибдаги бутун бойлик берилганида ҳам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қўшни бўлиб яшашдан воз кечмасдим», дея уларнинг илтимосини рад этди. Кейин шу кечаси тушида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрди. У  Зот унга янчилган арпадан тайёрланган таомдан уч луқма едирди». Ибн Фазлуллоҳ айтади: «Абул Баракот тушида Жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўриб, у Зотнинг ҳузурида ушбу байтни ўқиган экан:  

(لَوْ لَاكَ لَمْ أَدْرِ الْهَوَى، لَوْ لَاكَ لَمْ أَدْرِ الطَّرِيقَ) Агар сиз бўлмасангиз, ишқ не, билмас эдим асло, Агар сиз бўлмасангиз, йўл топа олмас эдим ҳатто.

(Манба: «Ад-дурарул комина фи аъёнил миатис сомина», 1/514–516, Ҳофиз Шиҳобуддин Абул Фазл Аҳмад ибн Али ибн Муҳаммад Асқалоний).

Абдул Азим Зиёуддин




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ