Мисрда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларини ёритадиган телеканал

1 ўн йил аввал 2047 siyrat.uz

Мисрда Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийрат (ҳаёт йўл)ларини ёритиб берувчи янги фазовий телеканал ишга тушди.

«Ассалому алайка, эй Пайғамбар!» (السلا‌م عليك أيها النبي) деб номланган ушбу телеканал Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари билан яқиндан танишишга ёрдам беради.

Бу телеканал интернет тармоқларида пайдо бўлган ва Ислом оламининг қаҳр-ғазабини қўзғаган ҳажвий филмга жавобан ташкил этилди.

Телеканал раҳбари Носир ибн Мусаффар Заҳроний агентликка берган интервюсида: «Телеканал дастурлари Қуръони карим оятлари ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифлари асосида тайёрланади», деб хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, телеканал Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юксак одоб-ахлоқ эгаси бўлганларини дўсту душманга баён қилишга хизмат қилади.

М.Хотамий

 



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ