2 ўғил, 4 қиз

1 ўн йил аввал 2846 siyrat.uz

2 ўғил, 4 қиз.

Тартиб билан:

1) Қосим. У Исломдан аввал Маккада туғилиб, саҳиҳроқ қавлга кўра, ўн етти ой яшаб, оламдан ўтган;

2) Зайнаб. Кўпчилик олимлар: «Зайнаб Пайғамбаримизнинг катта қизлари бўлиб, у Зот 30 ёшга тўлганларида туғилган ва ҳижратнинг 8-йили вафот этган», дейишади;

3) Руқайя. У Пайғамбаримиз 33 ёшга кирганларида туғилган;

4) Умму Кулсум. Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу аввал Руқайяга, унинг вафотидан кейин Умму Кулсумга уйланганлар ва «Зуннурайн» (икки нур эгаси) лақабини олганлар;

5) Фотима. Фотимаи заҳро Пайғамбаримиз 41 ёшлик пайтларида туғилган. Дарвоқе, Хадижа розияллоҳу анҳонинг оналарининг исми ҳам Фотима бўлган. Пайғамбаримизнинг ота томондан бувиларининг исми ҳам Фотима эди;

6) Абдуллоҳ. Насл-насаб билан шуғулланувчи кўпчилик олимларнинг гапларига қараганда, Абдуллоҳ тоза ва ёқимли бўлгани учун, унга Тоҳир ва Тоййиб лақаблари берилган. Муҳаммад алайҳиссаломга пайғамбарлик келганидан кейин Маккада туғилган ва ўша ерда гўдаклигидаёқ оламдан ўтган.[1]

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўғил фарзандлари гўдаклик ёшларида ҳаётдан кўз юмишган. Қизлари эса Ислом даврига етиб, мусулмон бўлишган. Ҳижрат қилишган, лекин Пайғамбаримизнинг ҳаёт пайтларида оламдан ўтиб кетишган. Фақат кенжа қизлари Фотима розияллоҳу анҳо Пайғамбаримиздан олти ой кейин вафот этган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг авлодлари фақат Фотиманинг Ҳасан ва Ҳусайн ўғилларидан тарқашган.

Пайғамбаримиз: «(Қизим) Фотима менинг бир бўлагимдир, ким уни ёмон кўрса, мени ҳам ёмон кўрибди», деганлар.[2]

Бошқа бир ҳадисларида: «(Эй Фотима), сен мўминлар аёлларининг саййидаси бўлганингдан рози эмасмисан?!» деганлар.[3]


[1] Мазкур маълумотларни Мулла Али Қори «Ал-фиқҳул акбар» шарҳида ва Шайх Муҳаммад Сулаймон Мансурфурий «Раҳматун лил оламийн» китоби, 2-жуз, «Пайғамбарнинг авлоди» бобида чуқур таҳлил этиб, хулосасини баён қилишган.

[2] Бухорий ва Муслим ривоятлари.

[3] Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ