Йўқ
1 ўн йил аввал 2362 siyrat.uz
Йўқ.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фариштани Ҳиро ғорида асл суратида кўрмаганлар. Чунки, Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтганлар: «Муҳаммад алайҳиссалом Жаброил фариштани асл суратида бор-йўғи икки марта кўрганлар. Биринчи марта у Зот Жаброил алайҳиссаламдан ўзини асл суратида кўрсатишини сўраганларида, Жаброил алайҳиссалом у Зотга асл суратида кўринган, шунда бутун уфқни тўсиб қўйган. Иккинчи марта эса Меърожга чиққанларида «Сидратул мунтаҳо» (яъни ниҳоя, чегара дарахти) олдида кўрганлар».[1]
Мана шу иккинчи кўриш Қуръони каримда айтилган:
«Қасамки, у (Муҳаммад (алайҳиссалом) уни (яъни Жаброил фариштани ўзининг асл суратида) иккинчи бор «Сидратул мунтаҳо» олдида кўрди».[2]
Аввалги мақола
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг 9 хотинлари бор дейилган...
Кейинги мақола
Уйғоқ ҳолларида
Мавзуга оид мақолалар