Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларидаги сериалга бир миллиард доллар сарфланадиган бўлди

1 ўн йил аввал 1959 siyrat.uz

Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ҳақларидаги сериал бюджети бир миллиардга оширилди. Бу ҳақда сериал устида ишлаётган Қатарнинг «Alnoor Holding» компанияси маълум қилган. Бошда сериалга 150 млн доллар сарфланиши режалаштирилган эди. Компания хабар қилишича, сериал тўлиқ метражли 7 филмдан иборат. Филм инглиз тилида олиниб, сўнг бошқа тилларга таржима қилинади. Сериал сценарийсини бир гуруҳ экспертлар кўриб чиқишган. Улар орасида машҳур олим Шайх Юсуф Қаразовий ҳам бор. «Alnoor Holding» ушбу сериални 2009 йил эълон қилганди. Сериалга машҳур актёрлар, жумладан, Голливуд актёрларини жалб қилиш режалаштирилган.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ