Қурайш билан бирга ал-ҳумсга итоат этган қабилалар
1 ўн йил аввал 1893 siyrat.uz
Кинона ва Хузоъалар ҳам Қурайш билан бирга ал-ҳумсга кирган эдилар.
Ибн Ҳишом: менга Абу Убайда ан-Наҳвийнинг айтишича, Бани Омир ибн Саъсаъа ибн Муовия қабиласи ҳам уларга қўшилган.
Менга Амр ибн Маъдийкариб бу хусусда шу шеърни айтган эди:
Эй Аббос, агар бизнинг яхшиларимиз Таслисда бўлсалар,
Мен ортимдаги Аҳмосларнинг гирибонидан олмаган бўлардим.
Ибн Ҳишом: Таслис – араблар ўлкасидаги бир жой номи. Аҳмослар деб Бани Омир ибн Саъсаъани назарда тутган. Аббос деб эса Аббос ибн Мирдос ас-Суламийга ишора қилган. Зеро, Аббос ибн Мирдос Таслис деган жойда Али ибн Зубайдга ҳужум қилган эди.
Аввалги мақола
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг 9 хотинлари бор дейилган...
Кейинги мақола
Жабла куни
Мавзуга оид мақолалар