Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Пайғамбар бўлишлари

1 ўн йил аввал 1987 siyrat.uz

Ибн Исҳоқ: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам қирқ ёшга кирганларида Аллоҳ у Зотни барча оламларга раҳмат ва жамики инсонларга Пайғамбар қилди. Аллоҳ у Зотгача ўтган барча пайғамбарлардан, у Зотга ий­мон келтиришлари, уни тасдиқ этишлари ва ёрдам беришлари ҳамда бу аҳдни ўз умматларига ҳам етказишлари лозимлиги тўғрисида аҳд олган ва улар умматларига бу омонатни етказганлар. Аллоҳ бу ҳақда Расули Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил қилган оятларда шундай хи­тоб қилади: «Эслaнг (эй aҳли китoблaр,) Aллoҳ (пaйғaмбaрлaрдaн) aҳд oлгaн: «Мeн сизлaргa китoб вa ҳикмaт бeргaн бўлсaм, сизлaрдaги (китoб)ни тaсдиқ eтувчи бир Пaйғaмбaр (Муҳaммaд) кeлгaндa, aлбaттa, унгa иймoн кeлтирaсиз вa ёрдaм бeрaсиз!» (Aллoҳ): «Тaн oлдингизми вa мaзкур aҳднoмaни шу шaрт билaн қaбул қилaсизми?» – дeгaнидa, улaр: «Тaн oлдик», дeб жaвoб бeрдилaр. Aллoҳ дeди: «Гувoҳ бўлингиз! мeн ҳaм сизлaр билaн биргa гувoҳлaрдaндирмaн»89.

Аллоҳ шундай қилиб, пайғамбарларидан аҳд олди ва улар китоб аҳллари бўлмиш умматларига бу нарсани етказдилар.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ