Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қавмларига ўз даъватларини ошкор этишлари ва Аллоҳ томонидан шунга буюрилишлари

3 йил аввал 1801 siyrat.uz

Ибн Исҳоқ: кейин эркак ва аёллар гуруҳ-гуруҳ бўлиб Исломга кир­дилар. Бу дин овоза бўлиб, барча томонидан тилга олинадиган бўлиб кетди. Шундан сўнг Аллоҳ ўз Расулига келтирган динини ошкор этишга, бу даъват ҳақида бошқаларга билдиришга ҳамда уларни шу динга чақиришга буюрди. Менга етиб келишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу динни сир тутиб иш олиб боришлари билан Аллоҳ томо­нидан ошкора даъватга буюрилишларигача бўлган давр, Пайғамбар бўлганларидан бошлаб ҳисобланганда, уч йилни ўз ичига оларди. Бу борада Аллоҳ шу оятларни туширди: «Бас, Сиз ўзингизга буюрилган ишни (яъни ҳақ динга даъватни) ошкора қилинг ва мушриклардан (ҳозирча) юз ўгиринг»102. Шунингдек, «Яқин қариндошларингизни (Аллоҳ азобидан) огоҳлантиринг! Сизга эргашган мўминлар учун қанотингизни паст тутинг!»103.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ