Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қарши қавмларининг адовати ва Абу Толибнинг бу борада у Зотни қўллаб-қувватлаши

3 йил аввал 1935 siyrat.uz

Ибн Исҳоқ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қавмларига Ислом ҳақида сўз очиб, Аллоҳ буюрганидек ошкора иш тутганларида, менга етиб келишича, қавмлари даъватларини қабул қилмади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам араблар­нинг илоҳлари ҳақида сўз очиб, уларни айблаганларида эса мушри­клар жиддий тортиб, қарши чиқдилар ва унга қарши курашиш ва душ­манлик қилишга қарор қилдилар. Фақат Аллоҳ Исломга киритиб, бу ишдан сақлаб қолган кишиларгина душманликдан мустасно бўлиб, камчиликни ташкил қилар ва ўзларини сир тутардилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни амакилари Абу Толиб қўллаб-қувватлаб, ҳимоя қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса Аллоҳнинг амрига биноан ўзлари олиб келган динга ошкор даъват этишда давом этдилар. У Зотни бу йўлдан ҳеч нарса тўсиб қола олмас эди. Қурайшликлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни бу ишдан воз кечтира олмаслигини кўргач, у Зотнинг ўзларидан ажралиб чиққанлари ва илоҳларини айблаётганларини рўкач қилиб, қаршилик кўрсата бошладилар. Мушриклар амакилари Абу Толибнинг у Зот­ни қўллаб-қувватлаб, ёнида тургани ва ўзларига топширмаётганини кўришгач, Қурайшнинг Рабиъа ибн Абдушамс ибн Абдуманоф ибн Қусай ибн Килоб ибн Мурра ибн Каъб ибн Лушай ибн Ғолибнинг икки ўғли Утба ва Шайба, Абу Суфён ибн Ҳарб ибн Умайя ибн Абдушамс ибн Абдуманоф ибн Қусай ибн Килоб ибн Мурра ибн Каъб ибн луай ибн Ғолиб ибн Фиҳр каби бир гуруҳ ашрофлари унинг ҳузурига кел­дилар.

Ибн Ҳишом: Абу Суфённинг исми Сахрдир.

Ибн Исҳоқ: Абу-л-Бахтарий ҳам улар орасида бўлиб, унинг исми ал-Ос ибн Ҳишом ибн ал-Ҳорис ибн Асад ибн Абдулуззо ибн Қусай ибн Килоб ибн Мурра ибн Каъб ибн Луайдир.

Ибн Ҳишом: абу-л-Бахтарий – Ос ибн Ҳошимдир.

Ибн Исҳоқ: шунингдек, улар орасида ал-Асвад ибн ал-Мутталиб ибн Асад ибн Абдулуззо ибн Қусай ибн Килоб ибн Мурра ибн Каъб ибн Луай, исми Амр бўлган абу Жаҳл (абу-л-Ҳакам куняси билан ҳам аталарди) ибн Ҳишом ибн ал-Муғира ибн Абдуллоҳ ибн Умар ибн Махзум ибн Яқаза ибн Мурра ибн Каъб ибн Луай, Валид ибн ал-Муғира ибн Абдуллоҳ ибн Умар ибн Махзум ибн Яқаза ибн Мурра ибн Каъб ибн Луай, ал-Ҳжжож ибн Омир ибн Ҳузайфа ибн Саъд ибн Амр ибн Ҳусайс ибн Каъб ибн Луайнинг икки ўғли Набийҳ ва Мунаббиҳлар ҳамда Ос ибн Воил бор эди.

Ибн Ҳишом: у Ос ибн Воил ибн Ҳошим ибн Саид ибн Саҳм ибн Амр ибн Ҳусайс ибн Каъб ибн Луайдир.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ