Бани Асад уруғидан бўлган муҳожирлар

1 ўн йил аввал 1917 siyrat.uz

Уларнинг иттифоқдошлари бўлган Бани Асад ибн Хузайма уруғидан етти нафар киши: Абдуллоҳ ибн Жаҳш ибн Риоб ибн Яъмур ибн Сабира ибн Мурра ибн Кабир ибн Ғанм ибн Дудон ибн Асад ва унинг укаси Убайдуллоҳ ибн Жаҳш, Абдуллоҳ ибн Жаҳшнинг аёли Умму Ҳабиба бинт Абу Суфён ибн Ҳарб ибн Умайя, Бани Асад ибн Хузайма уруғидан Қайс ибн Абдуллоҳ ва унинг аёли Абу Суфён ибн Ҳарбнинг озод қилган чўриси Барака бинт Ясор, Муъайқиб ибн Абу Фотима. Булар Саид ибн ал-Оснинг оиласига мансуб эдилар.

Ибн Ҳишом: Муъайқиб Давс уруғидан эди.

Ибн Исхоқ: Бани Абдушшамс ибн Абдуманоф уруғидан икки киши: Абу Ҳузайфа ибн Утба ибн Рабиъа ибн Абдушамс ва Абу Мусо ал-Ашъарий. Абу Мусонинг исми Абдуллоҳ ибн Қайс бўлиб, Утба ибн Рабиъа уруғининг иттифоқдоши эди.

Бани Навфал ибн Абдуманоф уруғидан бир киши: Утба ибн Ғазвон ибн Жобир ибн Ваҳб ибн Насиб ибн Молик ибн ал-Ҳорис ибн Мозин ибн Мансур ибн Икрима ибн Хасафа ибн Қайс ибн Айлон, уларнинг иттифоқдоши эди.

Бану Асад ибн Абдулуззо ибн Қусай уруғидан тўрт нафар киши: аз-Зубайр ибн ал-Аввом ибн Хувайлид ибн Асад, ал-Асвад ибн На­вфал ибн Хувайлид ибн Асад, Язид ибн Замъа ибн ал-Асвад ибн ал-Мутталиб ибн Асад ва Амр ибн Умайя ибн ал-Ҳорис ибн Асад.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ