Муҳожирларнинг Нажошийнинг душмани устидан ғалаба қозонганига хурсанд бўлишлари

1 ўн йил аввал 1772 siyrat.uz

Умма Салама: «Аллоҳга қасамки, биз шундай ҳолатда эканимиз­да, бирдан ҳабашлардан бир киши тахт талашиб, Нажошийга қарши хуруж қилди. Аллоҳга қасамки, ўша кишининг Нажоший устидан ғалаба қозониб, биз ҳақимизда у билган нарсаларни билмайдиган бир кишининг тахтга келиб қолишидан қўрқиб, шу қадар қайғуга туш­дикки, ҳеч қачон бунчалик қайғуга тушганимизни билмайман. На­жоший унга қарши юриш қилди. икковининг ўртасида Нил дарёси бор эди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари: «Ким жанг бўладиган жойга бориб, хабарни бизга етказиб келади», – дейишди. аз-Зубайр ибн ал-Аввом: «Мен», – деди. Улар бунга рози бўлишди. аз-Зубайр қавмнинг энг ёши эди. Саҳобалар бир мешни ҳаво  билан шишириб бердилар, аз-Зубайр уни кўкрагига қўйиб, устида Нилнинг икки томон тўқнаш келадиган қирғоғига сузиб ўтди ва бориб жангни кузатди. Биз Нажо­шийнинг душмани устидан ғалаба қозонишини, юртида ҳокимлиги мустаҳкамланишини сўраб, Аллоҳга дуо қилардик. Аллоҳга қасамки, биз мана шундай ҳолатда, натижа нима бўлишини кутиб турганимизда, аз-Зубайр шошилиб келиб қолди. У кийимини ҳилпиратиб: «Хушха­бар! Нажоший ғалаба қозонди. Аллоҳ унинг душманини ҳалок қилиб, унинг юртидаги ҳокимлигини мустаҳкамлади!» – деди. Аллоҳга қасамки, биз ҳеч қачон бу қадар ҳурсанд бўлганимизни билмайман. Нажоший қайтди. Аллоҳ унинг душманини ҳалок қилиб, юртидаги ҳокимиятини мустаҳкамлади. Ҳабашистонда унинг ҳукмронлиги яна қарор топди. Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларига − Маккага келгунимиз­га қадар энг яхши жойда, унинг ҳузурида бўлдик.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ