Қусам ибн Аббос қаерга дафн қилинган?

3 йил аввал 4123 siyrat.uz

 

Савол: Бир сайтда ўқиб қолдим: «Шундан кейин раҳматли Қусам Марвга борган ва у ерда вафот этган. Баъзиларнинг айтишларича, у Самарқандда вафот этган. Яна Худо билимдонроқ», дейилибди. Шунга аниқлик киритсангизлар.

 

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Алҳамду лиллаҳи ваҳдаҳ, вассолату вассаламу ъала ман ла набийя баъдаҳ. Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Биз олдинги савол-жавобларнинг бирида,

Ибн Асирнинг «Усдул ғоба», Ибн Касирнинг «Ал-бидоя ван ниҳоя», Заҳабийнинг «Сияру аъломин нубало» ва «Тарихул Ислом», Абу Нуаймнинг «Маърифатус саҳоба», Хатиб Бағдодийнинг «Ал-асмоул мубҳама фил анбоил муҳкама», Ибн Абдул Баррнинг «Ал-истийъоб фи маърифатил асҳоб», Зириклийнинг «Ал-аълом», Жазарийнинг «Жомеъул усул фи аҳодисир Расул» ва Муҳаммад ибн Юсуф Шомийнинг «Субулул ҳудо вар рашод фи сийрати хойрил ибод» китобларига асосланиб,

«Қусам ибн Аббос розияллоҳу анҳу Самарқандда шаҳид бўлган ва қабри ҳам ўша ерда», деб жавоб берган эдик.

Энди, янги келган саволдаги ихтилофга аниқлик киритиш мақсадида Имом Заҳабийнинг «Сияру аъломин нубало» (5/437) китобидан қуйидаги маълумотни эътиборингизга ҳавола этамиз:

«Қусам ибн Аббос розияллоҳу анҳумонинг қаерда вафот этгани ва қаерга кўмилгани ҳақида икки хил қавл бор бўлиб:

Биринчиси: «Самарқандда вафот этган, қабри ҳам ўша ерда»;

Иккинчиси: «Марв (қадимги Хуросоннинг бир қисми, ҳозирги Туркманистон)да вафот этган».

Имом Ҳоким ушбу ихтилофга: «Қабри Самарқандда экани саҳиҳдир», дея аниқлик киритган.

Аллоҳ ҳаммаларидан рози бўлсин».




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ