Аббоснинг ансорлардан ишонч сўзи олиши

1 ўн йил аввал 1937 siyrat.uz

(Маъбад) деди: биз дарада йиғилиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кута бошладик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (амакилари) Аббос ибн Абдулмутталиб билан бирга олдимизга келдилар. Аббос ўша пайтда қавми динида бўлса-да, лекин жияни билан бирга келиш ва унинг ҳаёти хавфсиз­лигини таъминлашни маъқул топган эди. Ўтирганда биринчи бўлиб сўзни Аббос ибн Абдулмутталиб олиб шундай деди: «Эй хазражликлар жамоаси! (Каъб араблар ансордан бўлган бу қабилага авс ва хаз­раж билан бир бутун ҳолда «хазраж» дейишарди, дейди) Дарҳақиқат, билганингиздек, Муҳаммад бизнинг орамизда алоҳида мавқега эга. Уни қавмимиздаги зид фикрли киши (мушрик)лардан ҳимоя қилдик. У қавми орасида кучли ва ўз шаҳрида ҳимоя остидадир, бироқ у фақат сизларга мойил бўлди ва сизга қўшилишни истади. Агар сизлар у чорлаган нарсага содиқ қолиб, уни душманларидан ҳимоя қилсангиз, тақдири ва жавобгарлиги сизга оиддир; агар бу ердан чиққач, уни душманлари қўлига топшириб хорлайдиган бўлсангиз, бу ишдан ҳозироқ воз кеча қолинг. Чунки у қавми орасида ва ўз шаҳрида иззат ва ҳимоя остидадир», – деди. Биз унга: «Сенинг гапларингни эшит­дик. Энди сиз сўзланг, эй Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам. Ўзингиз ва Роб­бингиз учун керак бўлган аҳдни олинг», – дедик.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ