Каъб ибн Моликнинг вакиллар ҳақидаги шеъри

1 ўн йил аввал 2029 siyrat.uz

Ибн Ҳишом: илм аҳли вакиллар орасида Абул Ҳайсам ибн ат-Таййиҳон бўлган деб, Рифоъани ҳисобга олишмайди. Абу Зайд ал-Ансорий менга ёддан айтган шеърда Каъб ибн Молик уларни зикр этиб шундай дейди:

Убайга етказ, фикри асоссиздир, ўлим хавфи остида дарада йиғилиш они келганди,

Сенга Аллоҳ нафсинг орзусини беришдан қайтарди, у барча нар­сани кўради ва эшитади, инсонларнинг ишларини кузатади,

Абу Суфёнга ҳам етказ, Аллоҳнинг ҳидояти билан бизга Муҳам-маднинг шахсида порлоқ нур кўринди,

Амалга ошириш учун бирон иш устида жамлашга асло рағбат этма. Сен йиға олганингча йиғ, қолганларини йўқ қил.

Шуни билки, гуруҳимиз кўпайган пайтда аҳдимизни сенга эрга­шиб бузишни қабул қилмаган,

Ал-Бароъ ва Ибн Амр иккиси аҳдни бузишни рад этган, Асъад, Рофиъ ва Саъдлар шундай қилишган,

Қайсарлигига қарамасдан ас-Соъидий ва Мунзирлар ҳам рад қилишган. Агар яна озгина ҳаддан ошганда сенинг бурнингни синди­ришарди,

Ибн Рабиъ аҳдини бузишга асло кўнмасди ва ҳеч бир умидвор унинг бу вафодорлигига умид қилмасин,

Шунингдек, ибн Равоҳа ҳам сўзида туради, бузмайди, акс ҳолда оний ўлдирувчи захар ундан камроқ таъсирчан бўлади,

Ал-Қавқалий Ибн Сомит сен излаган жойда эмас, у юксак-роқдадир,

Абу Ҳайсам ҳам берган аҳдига содиқ, уни сақлашга вафолидир,

Ибн Ҳудайр эса сен хоҳласанг ҳам, сўзини бузмайди. Сен ўта кет­ган аҳмоқлигингдан воз кечасанми ўзи?

Амр ибн Авфнинг биродари Саъд ҳам сен қилмоқчи бўлган ишга қаршидир,

Мана шулар кечанинг зулмат қоронғулигида порлаган юлдузлар­дир, сенга улардан кун ўтиб бахтсизлик келмайди.

Каъб ҳам улар орасида Абул Ҳайсам ибн ат-Таййиҳонни келти­риб, Рифоъани зикр қилмаган.

Ибн Исҳоқ: Абдуллоҳ ибн Абу Бакр менга ривоят қилди: Расу-луллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вакилларга: «Ҳаворийлар Исо ибн Марямга кафил­лик қилганларидек, сизлар ҳам қавмингизни барча ишида кафиллик қиласиз. Мен ҳам қавмимга, яъни мусулмонларга кафиллик қиламан», – дедилар. Улар: «Ҳа», – дейишди.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ