Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Қубога етиб келишлари

3 йил аввал 1953 siyrat.uz

Ибн Исҳоқ: Муҳаммад ибн Жаъфар ибн аз-Зубайр, Урва ибн аз-Зубайрдан, у эса Абдураҳмон ибн Уваймир ибн Соъидадан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларидан бир гуруҳи унга шуни ривоят қилганларини айт­ди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Маккадан чиққанликларини эшитгач, ке­лишларини кутдик. Тонг намозини ўқигач, қишлоғимиз четига чиқиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кутардик. Аллоҳга қасамки, сояда ҳам қуёш биз­ни ҳолсизлантиргунгача кутардик ва у ердан айрилмасдик. Ана шун­дай иссиқ кунларда соя топа олмасак, уйларга кирардик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келган кунларида ҳам олдинги кунлар ўтирганимиздек кутиб турардик. Қуёшнинг шиддатидан соя қолмагач, уйларимизга кириб кетдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйларимизга кирганимизда келибдилар. У ки­шининг келишларини биринчи бўлиб кўрган киши яҳудийлардан бир одам бўлди. У биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг келишларини кутиб турга­нимизни биларди. Шу боисдан бор овози билан: «Эй Бани Қайла262, сизнинг шу бобонгиз келди», деб бақирди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига чиққанимизда у киши хурмо соясида Абу Бакр розияллоҳу анҳу би­лан бирга турган эдилар. Аксаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни бундан ол­дин кўрмаган эдик. Инсонлар келиб гавжумлашди. Лекин у Зотни Абу Бакр розияллоҳу анҳудан ажрата олмас эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг устиларидан соя кетгач, Абу Бакр розияллоҳу анҳу туриб ридоси билан устиларига соя қилди. Ана шундагина Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни таний олдик»263.

Ибн Исҳоқ: айтишларича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Бани Амр ибн Авф уруғидан, сўнгра Бани Убайддан бири Кулсум ибн Ҳидмникига туш­дилар. Бошқа ривоятда эса Саъд ибн Хайсаманикига тушганлари айтилади. Аслида Кулсум ибн Ҳидмникига тушган, деб айтувчилар шуни ҳам зикр этардиларки, у ҳам бўлса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Кулсум ибн Ҳидмнинг уйидан чиққанларида Саъд ибн Хайсаманинг уйи­да одамлар билан бирга ўтириб суҳбат қилардилар. Зеро Саъд ибн Хайсама бўйдоқ эди. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муҳожир бўйдоқ саҳобаларининг уйи эди264. Шу боисдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Саъд ибн Хайсаманикига тушдилар, дейилади. Саъд ибн Хайсаманинг уйи эса бўйдоқлар уйи дейиларди. Бундан қайси бири тўғри эканини Аллоҳ билувчироқдир.

Абу Бакр ас-Сиддиқ розияллоҳу анҳу ас-Сунҳда Бани Ҳорис ибн ал-Хазраждан бири бўлган Хубайб ибн Исофнинг уйига тушди. бошқа бир ривоятда унинг Бани Ҳорис ибн ал-Хазраж уруғидан Хорижа ибн Зайд ибн Абу Зуҳайрникига тушгани айтилади.

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу Маккада уч кеча-кундуз қолиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам зиммаларида бўлган омонатларни эгаларига топ­ширди. Бу ишдан бўшагач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келди ва биргаликда Кулсум ибн Ҳидмнинг уйида қолди.

Қубода бир ёки икки кеча турган Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу ай­тади: «Қубода эрсиз мусулмон бир аёл бор эди. Бир киши ярим ке­часи аёлнинг уйига келиб эшигини қоқар, аёл унинг олдига чиқарди. У ёнида олиб келган нарсани берар, аёл эса уларни олиб қоларди. Бу ишдан шубҳаландим ва аёлга: «Эй Аллоҳнинг чўриси! ҳар кечаси эшигингни бир одам қоқади, сен эшикни очгач, бир нималар бераёт­ган бу одам ким? Берилган нарса нима? Ваҳолангки, сен эрсиз, мусул­мон аёлсан», – дедим. У: «Бу одам Саҳл ибн Ҳунайф ибн Воҳибдир. Менинг ночор ҳолимдан хабар топибди. Кеч тушганда қавмининг бутларини синдиради, сўнгра менга олиб келиб, буларни ўтин қилиб ишлат, дейди», – деди. Алирозияллоҳу анҳу Саҳлнинг бу ҳикоясини Ироқда, қўл остида вафот этгунга қадар зикр қилиб юрди.

Ибн Исҳоқ: буни менга Али розияллоҳу анҳунинг сўзларидан Ҳинд ибн Саъд ибн Саҳл ибн Ҳунайф розияллоҳу анҳу айтиб берди.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ