Уламолар

Муҳаммад Хузарий

3 йил аввал 3330 siyrat.uz

«Нурул яқин фи сийрати саййидил мурсалин» асари муаллифи шайх Хузарий номи билан танилган Муҳаммад ибн Афифий Божурий ҳижрий 1289 (милодий 1872) йили Мисрда таваллуд топган. Болалик чоғларида Қоҳирадаги «Дорул улум» мактабида ўқиган. Кейин «Азҳар» Ислом унверситетига ўқишга кирган. У ердан имтиҳон орқали танланган аъло баҳоли ўқувчилар қатори Қоҳира дорулфунунига ўқишга кириб, таълимини давом эттирган. Ўқишни аъло даражада тамомлаганидан сўнг Суданга бориб шаръий маҳкамада ишлаган. Мисрда «Маҳкамаи шаръия» институти таъсис этилганидан кейин бу ерда дарс беришга таклиф қилинган ва бу институт мудирлигига тайинланган. Қўшимча равишда Мисрнинг «Азҳар» унверситетида маърузалар ўқиган. У Ислом дини илмлари, айниқса, Ислом тарихи устида чуқур тадқиқотлар олиб борган. Китоблари: «Нурул яқин фи сийрати саййидил мурсалин» «Итмомул вафо фи сийратил хулафо» «Муҳозарот фи тарихил умамил Исломия» (икки жуз) «Тариху ташриъил Ислом» «Дурусун тарихия» «Усулул фиқҳ» «Ал-Ғаззолий, таъолимуҳу ва асолибуҳу» «Таҳзийбул ағоний» ва бошқалар. Шайх Муҳаммад Хузарий ҳижрий 1345 (мелодий 1927) йили Қоҳирада вафот этган.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Видеолар
Уламолар
"Имоми Аъзам" туркум суҳбатлар (10-қисм)
Салоҳиддин домла Шарипов
2382
Уламолар
"Имоми Аъзам" туркум суҳбатлар (9-қисм)
Салоҳиддин домла Шарипов
2306
Уламолар
"Имоми Аъзам" туркум суҳбатлар (8-қисм)
Салоҳиддин домла Шарипов
2874
Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ