Мушриклардан мусулмонларга қочиб ўтганлар

3 йил аввал 2159 siyrat.uz

 

Мушриклардан мусулмонлар томонига Миқдод ибн Амр ал-Баҳроний (Бани Зуҳранинг иттифоқдоши), Утба ибн Ғазвон ибн Жо­бир ал-Мозиний (Бани Навфал ибн Абдуманофнинг иттифоқдоши)лар қочиб ўтдилар. Улар мусулмон эдилар, бироқ уларга етиб олиш учун кофирлар билан бирга чиқишган эди. Қавмга Икрима ибн Абу Жаҳл бошчилик қилар эди.

Ибн Ҳишом: менга ибн Абу Амр ибн Алонинг Абу Амр ал-Маданийдан хабар беришича, уларга Бани Маъис ибн Омир ибн Луай ибн Ғолиб ибн Фиҳр уруғидан Микраз ибн Ҳафс ибн ал-Ахиф бош­чилик қилган.

Ибн Исҳоқ: Убайда ибн ал-Ҳориснинг ғазотида Абу Бакр ас-Сиддиқрозияллоҳу анҳу шундай деди:

(Ибн Ҳишом: шеър аҳлининг аксари бу шеър Абу Бакрга оид эка­нини қабул қилмайди)

Юмшоқ қумлоқ жойларда Салмонинг хаёлини кўрганингданми ёки қавмда бирон ҳодиса бўлгани боисданми кечани бедор ўтказдинг.

Луайнинг шундай бўлинмаси борки, на ҳақни эслатиш ва на Пайғамбар (с.а.в.)нинг уларга элчи сифатида юборилганини билди­риш уларни куфрдан тўхтатиб қола олади.

Уларга ҳақиқий содиқ элчи келди. Улар эса уни ёлғончига чиқариб, «сен орамизда қолмассан», дейишди.

Биз уларни ҳақиқатга даъват этганимизда ортга қараб қочиб, тиллари қуриган ва инларига қамалишга мажбур қолган итлардек хириллайдилар.

Қариндошлик боис улар билан жуда кўп кўришдик. Аллоҳдан қўрқмаслик улар учун қайғусиз ишдан иборат.

Куфр ва исёнларидан қайтсалар яхши бўлади, зеро яхши ишлар ёмонларидек бўлмас.

Агар туғён ва залолатларида қайсарлик қилсалар Аллоҳнинг азо­би уларга пайсалламайди.

Биз арабларнинг Ғолиб уруғиданмиз. Жуда кўплаб кишиларда биз­нинг қатъиятимиз кўринади.

Туяларни ҳаяжон ва ғайрат билан юргизадиган Аллоҳга қасам ичаман. Тошлардан қийналмасин деб товонларига боғланган эски тери бўлаклари билан бу басавлат туялар ашула хиргойи қилган ҳолда ҳайдалади.

Суви қуриган қудуқдан чиққан лойли қудуқ ҳовузларига келувчи ва Макка атрофида яшовчи усти буғдой, қоринлари эса оқ рангли оҳулар кабидир бу туялар.

Агар залолатларидан тезда қайтмасалар мен бир сўзда онт ича­манки, кейин эса уни асло бузмайман.

Ўша пайтда ой боши (ҳайзи)дан қутилиб покланган аёлларни ўзларига ҳаром қиладиган даражадаги босқин бошланади.

Ва бу босқин уларни бир тўда ўликлари атрофида қушлар айла­ниб, уларни тарк этишга мажбурлайди ва кофирларга Ибн Ҳорис398 кўрсатган юмшоқлик ва шафқатни кўрсатмайди.

Сиз, ўзингиздаги омонатни Бану Саҳм ва ёмонлик излаган ҳар ко­фирга етказинг.

Сиз, ўзингизнинг ёмон фикрларингизга қарамасдан менинг ному­симга қарши чиқадиган бўлсангиз мен ҳам сизнинг номусларингиз бо­расида фикримни ўзгартирмайман.

абдуллоҳ ибн аз-Зибаъро ас-саҳмий бу шеърга шундай жавоб берди:

Тупроғида ҳеч нарса битмайдиган қурғоқ ер харобаси учун ёши тинмайдиган кўз билан йиғлаяпсанми?

Замонга ҳайрат қилаяпсанми? Ҳолбуки бутун замон мозийда ва ҳозир бўлаётганларга ҳайрат қилмоқда.

Жангда «эй Ибн Ҳорис» деб чақирилувчи Убайда бошқарадиган катта ва кучли қўшин бизга келди.

Маккада ётган бутларни ташлаб карамли Пайғамбар (с.а.в.) олиб келган мерос (оят)ларни қабул қилишимизни хоҳлайди.

Биз улар билан Рудайна найзалари ва қиличлари, шунингдек суръ­атли, қисқа қилли асл отлар билан чанги тўзиган жанг майдонида юзма-юз бўлганимизда,

Отлар устидаги семиз душманлар қаҳрамон чавандозлар қўлидаги қиличлар боис ёмон ва қўрқоқ арслонлар кабидирларки,

Улар билан адашганларнинг залолатини тузатамиз ва дарҳол интиқом руҳини қондирамиз.

Шунда душманлар шиддат билан қўрқиб кўришган қўрқинч манза­раларидан узоқлашдилар. Вазмин ҳаракат қилувчилар ишига ҳайрат билан боқдилар.

Агар душманлар бундай қилмаганларида уларнинг ҳайз кўрган ёки ҳомиладор бўлгани учун ҳайз кўрмаган ва бева аёллари бақириқ овоз­да йиғлашарди.

Уларга оид кўп савол сўраган ёки уларга ҳеч қизиқмаган кимсалар бу сафар тарк этилган ўликларидан хабар берадилар.

Сен Абу Бакрга мендаги сўзни етказ ва дегинки: Сен Фиҳрнинг обрў ва номуси борасида бош қотирма.

Мен ҳали янги жангни оловлантирадиган ва бузилмайдиган бир қасам ичмадим.

Ибн Исҳоқ: Зикр этишларича, саъд ибн абу Ваққос отган ўқи ҳақида шундай шеър айтган:

Оё, дўстларимни ўқларим билан қўриганим хабари Расулуллоҳ (с.а.в.)га етиб бордими?

Мен ўқларим билан уларнинг пешволарини ўнқир-чўнқир ва текис ерларда ҳақиқий маънода қўрийман.

Ё Расулуллоҳ, мендан олдин душманга ўқ отган бошқа ҳеч ким йўқ.

Зеро сиз олиб келган дин тўғрилик, ҳақиқат ва адолат динидир.

Мўминлар ўша дин соясида нажот топадилар ва кофирлар муҳлат берилиб жазоланадилар.

Вазминроқ бўл, сен аёллардек адашдинг эй шўринг қурғур (Икри­ма) ибн Абу Жаҳл, мени айблама!

 



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ