Икки фирқа ўртасида содир бўлган воқеа

1 ўн йил аввал 1956 siyrat.uz

Карвон аҳли муҳожирларни кўриб қўрқиб кетди. Чунки уларга яқин жойда эди. шунда Уккоша ибн Миҳсан уларга кўринди (ўшанда унинг сочи қирилган эди). Улар Уккошани кўриб: «Қўрқманглар, бу­лар умра қилувчилар экан, сизларга тегишмайди!» – дейишди. Ра­жаб ойининг охирги куни эди, муҳожирлар бу қавмни нима қилиш кераклиги хусусида маслаҳат қила туриб: «Аллоҳга қасамки, агар бу кеча уларга тегмасак, уруш ҳаром бўлган ойга кириб қоламиз, у ҳолда уларга ҳеч нарса қила олмаймиз, агар ўлдирсак, «ҳаром» (уруш ҳаром қилинган) ойда ўлдирган бўламиз», дея иккиланиб, улар олдига бо­ришга чўчиб туришди. Сўнг ўзларида шижоат топиб, улардан ким­га қодир бўлса уни ўлдириб, молларини ўзлари билан олиб кетишга келишишди. Шундан сўнг Воқид ибн Абдуллоҳ ат-Таймий Амр ибн Ҳадрамийга ўқ отиб, уни ўлдирди, Усмон ибн Абдуллоҳ билан Ҳакам ибн Кайсон асир олинди, Навфал ибн Абдуллоҳ эса қочиб кетди. Абдуллоҳ ибн Жаҳш ва шериклари карвон ва асирлар билан Мадина­га – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига қайтиб келишди.

Абдуллоҳ ибн Жаҳшнинг оиласидан баъзиларининг айтишича, Абдуллоҳ асҳобларига қўлга киритилган ўлжанинг бешдан бири Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга тегишли эканлигини айтиб, шунча улушни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ажратиб, қолганларини шериклари ўртасида тақсим қилди. Бу Аллоҳ таоло ўлжанинг бешдан бирини фарз қилишидан олдин эди.

Ибн Исҳоқ: улар Мадинага келишгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен сизларга «ҳаром» ойида урушишни буюрмаган эдим», – дедилар ва карвон ҳамда асирларни Худо йўлида тарқатиб юбориш мақсадида ушлаб турдилар, ўзлари ҳам ундан бирор нарса олишдан бош торт­дилар. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бу сўзларни эшитгач, тарвузла­ри қўлтиқларидан тушиб, ҳалок бўлдик, деб ўйлашди. Маккада эса Қурайш: «Муҳаммад ва унинг асҳоблари «ҳаром» ойини ҳалол са­наб, қон тўкишди, молларни тортиб олишди, кишиларни асир олиш­ди», дея таъна қила бошлашди. Маккадаги мусулмонлар уларни рад қилиб: «Бу воқеа шаъбон ойида бўлди-ку», – дейишар эди.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ