Абу Бакр, Умар ва Миқдодларнинг жангга шижоатлантириш учун айтган сўзлари

3 йил аввал 1895 siyrat.uz

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Қурайш карвонни ҳимоя қилиш учун йўлга чиққани ҳақидаги хабар келгач, одамлар билан маслаҳатлашиб, улар­га Қурайш ҳақида хабар бердилар. Шунда Абу Бакр туриб: «Жуда соз», – деди. Сўнг Умар ибн Хаттоб туриб: «Жуда соз», – деди. Сўнг Миқдод ибн Амр туриб: «Эй Аллоҳнинг элчиси соллаллоҳу алайҳи васаллам! Аллоҳ сиз­га нимани кўрсатса, шуни қилинг, биз сиз билан биргамиз. Аллоҳга қасамки, биз сизга Бани Исроил Мусога айтганидек «Сeн (ўзинг) вa Роббинг бoриб, (улaр билaн) жaнг қилaвeринглaр. Биз эсa шу ердa ўтирувчилaрмиз»403 демаймиз, балки сиз ва Роббингиз улар билан жанг қилинг, биз ҳам сизлар билан бирга жанг қиламиз, деймиз. Сизни ҳақ билан юборган Зотга қасамки, агар бизларни Барк ал-Ғимодга404 бошласангиз ҳам, то уни қўлга киритмагунингизча жанг қилаверамиз», – деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга яхши гапларни айтиб, дуои хайр қилдилар.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ