Сувайбанинг бир неча кун эмизиши

3 йил аввал 3543 siyrat.uz

 

Савол: Бир китобда ўқиб қолдим: «Абу Лаҳабнинг озод қилган жорияси Сувайба Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни тўрт ой эмизган», дейиляпти. Ҳақиқатда шундайми?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

Алҳамду лиллаҳи ваҳдаҳ, вассолату вассаламу ала ман ла набийя баъдаҳ.

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни биринчи бўлиб туққан оналари Омина бир ҳафта эмизган. Сути етмагач, амакилари Абу Лаҳабнинг озод қилган чўриси Сувайба бир неча кун эмизади, холос.

Манбалар:

Имом Табарий, «Тарихул умами вал мулук», 1/454;

Имом Заҳабий, «Тарихул Ислом», 3/323;

Ибн Асийр, «Усдул ғоба», 1/8;

Ибн Саъд, «Ат-табақотул кубро», 1/67;

Ибн Қаййим Жавзия, «Зодул маъод фи ҳадйи хойрил ибод», 1/82;

Ибн Ҳажар Асқалоний, «Ал-исоба фи маърифатис саҳоба», 3/454;

Ибн Жавзий, «Ал-мунтазам фит тарих», 2/160;

Имом Нававий, «Таҳзибул асмои вал луғот», 1/39;

Шайх Муҳаммад Ҳодий, «Мавсуъатут тарихил исломий», 1

380;

Алий ибн Нойиф Шаҳҳуд, «Мавсуъатуд дифоъ ан Расулиллаҳ», 2/42.

           



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ