Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида янги филм ишланади

1 ўн йил аввал 2166 siyrat.uz

Британиянинг «Индепендент» газетасининг хабар беришича, эронлик режиссёр Мажид Мажидий Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида 30 млн. доллар бюджетли янги филм суратга олишни бошлаган. Ушбу филмда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ролини ўйнаётган актёрнинг юзи кўрсатилмаса-да, жисми кўрсатилиши, бу эса суннийлар томонидан танқид билан кутиб олиниши тўғрисида гапирилмоқда. Бундан олдин Қатарнинг «ALNOOR HOLDING» компанияси Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида 1 миллиард доллар бюджетли  бутун дунё томошабинларига мўлжалланган сериал ишлаши маълум қилинган эди. Филмни ишлаш учун «Узуклар қироли» филми продюссери Барри Осборн ёлланган.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ