Бану Қайнуқоъ воқеаси

1 ўн йил аввал 2307 siyrat.uz

Ибн Ҳишом: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юқоридаги ғазотлари мобай­нида Бани Қайнуқоъ воқеаси ҳам бўлган. Бани Қайнуқоъ ҳақидаги хабарларда келишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни Бани Қайнуқоъ бозорида тўплаб, дедилар: «Эй яҳудийлар жамоаси, Аллоҳнинг Қурайшга туширган интиқоми сизнинг ҳам бошингизга келишидан эҳтиёт бўлинг ва Исломга киринг! Зеро сиз менинг Пайғамбар эка­нимни биласиз. Буни ўзингизнинг китобингизда ва Аллоҳнинг сиз­га берган ваъдасида топа оласиз». Улар: «Эй Муҳаммад, сен бизни қавмингга ўхшатяпсанми?! Уруш нималигини билмайдиган қавмга рўбарў бўлиб, уларни мағлуб этганинг сени мағрур этмасин! Аллоҳга қасамки, агар биз урушсак, қандай эканимизни, албатта, билиб ола­сан!» – дейишди.

Ибн Исҳоқ: менга Зайд ибн Собит оиласининг озод қилган қули Саъид ибн Жубайрдан ёки Икримадан, у эса ибн Аббосдан ривоят қилиб хабар беришича, ушбу оятлар шулар ҳақида нозил бўлган: «Ко­фир бўлганларга айтинг: «Сизлар, албатта, (бу дунёда) мағлуб бўлурсиз ва (охиратда) жаҳаннамга жам қилинурсиз. Нақадар ёмон жой у!», «Сизлар учун (эй Макка мушриклари!) икки тўқнашган гуруҳ воқеасида ибрат бор. Қайсики, улардан бири Аллоҳ йўлида жанг қилувчи, иккинчиси эса кофир эди. Улар­нинг (мушрикларнинг) кўзига улар (мусулмонлар) икки баробар кўп бўлиб кўринди. Аллоҳ хоҳлаган кишиларни Ўз ёрдами билан қўллаб-қувватлагай. Албатта, бунда кўзли (доно) кишилар учун ибрат бордир»[1].

Ибн Исҳоқ: Осим ибн Умар ибн Қатода менга айтиб бердики, Бани Қайнуқоъ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан тузилган ўртадаги битимни бузган, Бадр ва Уҳуд жанглари орасида мусулмонларга уруш қилган биринчи яҳудий қабиласи бўлган.

Ибн Ҳишом: Абдуллоҳ ибн Жаъфар ибн ал-Мисвар ибн Мах­рама Абу Авннинг сўзини келтириб, дейди: «Бани Қайнуқоъ иши шундай бошланди: араблардан бўлган бир аёл ўз нарсасини Бани Қайнуқоъ бозорига олиб келиб, у ерда заргар дўконининг ол­дид асотиб ўтиради. Улар аёлнинг юзини очмоқчи бўлишганида, у бош торта­ди. Шунда заргар, аёлга билдирмасдан, кўйлагининг бир тарафини унинг орқасига боғлаб қўяди. Аёл ўрнидан турганида аврати очилиб қолади. Яҳудийлар унинг устидан кулишади, аёл эса қичқира бош­лайди. Шунда мусулмонлардан бир киши заргарга ташланиб, уни ўлдириб қўяди. Заргар яҳудий эди. Яҳудийлар ҳам мусулмонга таш­ланишиб, уни ўлдиришади. Мусулмоннинг яқинлари бошқа мусул­монларни ёрдамга чақиради. Мусулмонлар ғазабга миниб, улар би­лан яҳудийлар ўртасига адоват пайдо бўлади.

Ибн Исҳоқ: Осим ибн Умар ибн Қатода менга айтиб берди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яҳудийларни то ҳукмларига таслим бўлгунларича қамал қилдилар. Аллоҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга яҳудийлар устидан за­фар ато этган пайтда Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салул у Зотга муро­жаат қилиб: «Эй Муҳаммад, менинг ҳимоям остидагиларга яхшилик қилинг!» – деди. (Бани Қайнуқоъ Хазражнинг иттифоқдоши эди) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга жавоб бермадилар. У яна: «Эй Муҳаммад, ме­Оли Имрон: 12-13нинг ҳимоям остидагиларга яхшилик қилсангиз!», – деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан юз ўгирдилар. Шунда ибн Салул Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам совутлари ёқасига қўлини киргизиб олди.

Ибн Ҳишом: у совут «Зот ал-фудул», деб аталарди.

Ибн Исҳоқ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Ммени қўйиб юбор!», – деб қаттиқ аччиқландилар, бу ҳатто у Зотнинг юзларидаги ўзгаришда ҳам кўринди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳолингга вой бўлгур, қўйиб юбор», – дедилар. У эса: «Йўқ, Аллоҳга қасамки, то менинг ҳимоям ости­да бўлган тўрт юзта совутсиз ва уч юзта совутли кишиларга яхши­лик қилмагунингизча қўйиб юбормайман. Улар мени қизилдан ҳам, қорадан ҳам ҳимоя қилишган, сиз уларни бир кунда йўқ қилиб юбормоқчисиз. Аллоҳга қасамки, мен бошимга балолар келишидан қўрқаман», – деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Улар сеники», – дедилар.

Ибн Ҳишом: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яҳудийларни қамал қилганларида Мадинага Башир ибн Абдул Мунзирни волий этиб қолдирдилар. Яҳудийлар қамали ўн беш кун давом этган.

Ибн Исҳоқ: менга Абу Исҳоқ ибн Ясор Убода ибн ал-Валид ибн Убода ибн ас-Сомитдан сўзлаб, деди: «Бани Қайнуқоъ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан урушга киришганда Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салул та­шаббус кўрсатиб, уларни ҳимоя қила бошлади. Ўшанда Бани Авф қабиласидан бўлган Убода ибн ас-Сомит Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдила­рига келди. У Абдуллоҳ ибн Убай каби яҳудийлар билан иттифоқдош эди. У яҳудийлардан юз ўгириб, Аллоҳ ва унинг Расули фойдасига яҳудийлар билан тузилган иттифоқдан воз кечиб: «Ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, мен Аллоҳ ва Унинг Расулини дўст тутаман ва бу кофирлар билан ту­зилган битимдан ҳамда уларни дўст тутишдан воз кечаман!» – деди. Убоданинг айтишича, у билан Абдуллоҳ ибн Убай хусусида Моида сурасидаги ушбу қисса нозил бўлган: «Эй иймoн кeлтиргaнлaр! Яҳудийлaр вa нaсрoнийлaр билaн дўст тутинмaнгиз! (Улaрнинг) бaъзилaри бaъзилaри билaн дўстдирлaр. Сизлaрдaн ким­ки улaр билaн дўст тутинсa, у, aлбaттa, улaрдaн (бўлиб қoлур). Aлбaттa, Aллoҳ зoлимлaр қaвмини ҳидoят қилмaгaй. Диллaридa «кaсaллик» бoр кимсaлaр: «Бизгa бирoр oфaт етиб қoлишидaн қўрқaмиз», − дeб, улaр тoмoн интилaётгaнини кўрaсиз. Axир Aллoҳ (мусулмoнлaргa) ғaлaбa aтo этиб ёки ўз ҳузуридaн бирoр буйруқ бeриб қoлсa, ичлaридa сир тутгaн нaрсaлaригa пушaймoн бўлувчилaргa aйлaниб қoлишлaри мумкин-ку! (Aнa ўшaндa) иймoн кeлтиргaнлaр: «Зўр бeриб, сизлaр билaн биргaмиз, дeб қaсaм ичгaнлaр aнa шулaрми?» − дeгaйлaр. Улaрнинг (сaвoбли) ишлaри елгa кeтди, нaтижaдa зиён кўрувчилaргa aйлaниб қoлдилaр. Дaрвoқe, сизлaрнинг дўстингиз фaқaт Aллoҳ, унинг Рaсули вa иймoн кeлтиргaнлaр ҳaмдa нaмoз ўқийдигaн вa рукуъ қилгaн ҳoллaридa ҳaм зaкoт (садақа) бeрувчилaрдир. «Кимки Aллoҳни, Рaсулни вa иймoн кeлтиргaнлaрни дўст тутсa, aлбaттa, Aллoҳнинг (бу) ҳизби чинaкaм ғoлиблaрдир»[2].


[1] Оли имрон: 12-13.

[2] Моида: 51-56.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ