Зайд ибн Ҳориса гуруҳининг ал-Қарадага юборилиши

1 ўн йил аввал 1899 siyrat.uz

Ибн Исҳоқ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам орасида Абу Суфён ибн Ҳарб бор бўлган Қурайш карвонини қўлга киритиш учун Зайд ибн Ҳориса гуруҳини ал-Қарадага (у Нажддаги бир қудуқдир) юбордилар. Бунинг ҳикояси қуйидагичадир: қурайшликлар Бадр жангидан кейин Шом­га олиб борадиган эски йўлдан юришга қўрқиб, Ироқ йўлидан юра­диган бўлишди. Ораларида Абу Суфён ибн Ҳарб бўлган қурайшлик савдогарлар йўлга чиқишди. Карвонда кўп миқдорда кумуш бор эди. Кумуш уларнинг асосий савдо моллари эди. Улар Бани Бакр ибн Воил қабиласидан бўлган Фурот ибн Ҳайён исмли кишини йўл кўрсатиш учун ёллашган эди.

Ибн Ҳишом: Фурот ибн Ҳайён Бани Саҳм қабиласининг иттифоқдоши бўлган Бани Ижл қабиласидандир.

Ибн Исҳоқ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зайд ибн Ҳорисани юбордилар. У карвонга мазкур қудуқ ёнида дуч келиб, карвонни ҳамма нарсаси би­лан қўлга киритди. Карвон аҳли қочиб қолишди. Зайд ибн Ҳориса карвонни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга олиб келди.

Ҳассон ибн Собит Уҳуддан кейин, иккинчи Бадр ғазотида Қурайш ўша йўлдан юрганини эслатиб, шундай шеър айтган:

Шом булоқларин қўйинглар, улар узра туриб олди,

Улкан туяларнинг оғзи каби мустаҳкам, бақувватлар.

Роббиси томон ҳижрат этган кишилар қўлидадир,

Шубҳасиз, ансорлар ва фаришталар қўлидадир.

Агар Қурайш Батн Олижнинг[1] пастлигидан юрар бўлса,

Айтинг унга, асли йўл у томонда эмасдир!


[1] Жой номи.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ