Уҳуд жанги

1 ўн йил аввал 2321 siyrat.uz

Уҳуд жанги ҳақидаги ривоятни менга Муҳаммад ибн Муслим аз-Зуҳрий, Муҳаммад ибн Яҳё ибн Ҳиббон, Осим ибн Умар ибн Қатода, ал-Ҳусайн ибн Абдураҳмон ибн Амр ибн Саъд ибн Муоз ва улардан бошқа уламоларимиз айтиб беришган. Улардан ҳар бири Уҳуд ҳақида ўз ривоятини айтиб берди, мен эса уларни бир ҳикояда жамладим. Қурайш мушриклари Бадр жангида мағлуб бўлиб, қудуққа ташлан­ганидан кейин омон қолганлари Маккага қайтишди. Абу Суфён ибн Ҳарб ҳам ўз карвони билан Маккага қайтди. Шу пайт Абдуллоҳ ибн Абу Рабиъа, Икрима ибн Абу Жаҳл ва Сафвон ибн Умайя Бадрда ака-укалари, ўғиллари, оталари ўлдирилган қурайшликлар билан келди ва Абу Суфён ибн Ҳарб ҳамда карвонда моли бор кишиларга мурожаат қилиб: «Эй қурайшликлар, Муҳаммад сизларни ғамга бо­тирди. Энг яхши кишиларингизни қатл этди, сиз шу молингиз билан унга қарши жанг қилишга ёрдам беринг. шояд, шунда ўлдирилган кишиларимизнинг ўчини олармиз!» – дейишди. Улар рози бўлишди.

Ибн Исҳоқ: баъзи илм аҳлининг менга айтиб беришлари­ча, Аллоҳ таоло улар хусусида қуйидаги оятларни нозил қилган: «Кoфир бўлгaнлaр мoл-мулклaрини Aллoҳ йўлидaн тўсиш учун сaрфлaйдилaр. Бaс, улaрни сaрфлaйдилaр-у, (лeкин) ўзлaригa (бу) ҳaсрaт бўлиб, сўнгрa мaғлубиятгa учрaйдилaр. Кoфир бўлгaнлaр жaҳaннaмгa (ҳaйдaлиш учун) жaм қилинурлaр»[1].


[1] Анфол: 36.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ