Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Уҳудга келиб тушишлари

3 йил аввал 1721 siyrat.uz

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам водийнинг қирғоғидаги Уҳуд тоғининг дараси­га, тоғнинг ёнбағрига келиб тушдилар ва ўша ерда қароргоҳ қурдилар. У Зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан ҳеч ким буйруқ бермасимиздан олдин жанг килмасин», – деб тайинладилар. Қурайшликлар от ва туяларини му­сулмонларнинг ас-Самға деб аталадиган далаларида ўтлата бошлаш­ди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жанг қилишдан қайтарганларида ансорлар­дан бири: «Улар ўзларининг ҳайвонларини Бани Қайла[1] далаларида ўтлатишмоқда! Биз ҳали жангга кирмадик!» – деди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жангга тайёрландилар. У Зотнинг қўл остларида етти юз киши бор эди. Камончиларга Бани Амр ибн Авф қабиласидан бўлган Абдуллоҳ ибн Жубайрни волий этиб қолдирдилар. У ўша куни ўзининг оқ кийими билан ажралиб турарди. Камончилар эллик киши эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Камон ўқлари билан отлиқларни биздан қайтариб тур. Орқа тарафимиздан келишмасин. Биз енгсак ҳам, ен­гилсак ҳам, жойингдан қимирлама. Сенинг тарафингдан бизга зарар келмасин» – дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам иккита совут кийдилар ва туғни Бани Абдуддор уруғидан бўлган Мусъаб ибн Умайрга берди­лар.


[1] Бани Қайла Авс ва Хазраж уруғларининг онасидир.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ