Абу Дужонанинг довюраклиги

1 ўн йил аввал 2288 siyrat.uz

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бу қилични олиб, ҳаққини адо қилади?» – дедилар. У Зотнинг олдига кишилар кела бошлашди, лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга қилични бермадилар. Шунда олдиларига Бани Соъида уруғидан бўлган Абу Дужона Симок ибн Хараша исмли саҳоба ке­либ: «Ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам! Унинг хаққи нимадан иборат?!» – деди. Расулуллоҳ: «Бу қиличнинг хаққи, у букилиб қолгунича душманга зарба беришингдир», – дедилар. Шунда Абу Дужона: «Ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, мен унинг ҳаққини адо қиламан!» – деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга қилични бердилар. Абу Дужона жасур киши эди. Жангларда одамлар ичида ажралиб турарди. Агар пешонасига қизил боғични боғлаб олса, хамма унинг жанг қилмоқчилигини биларди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан қилични олгач, ўша боғични олиб, пешонасига боғлади-да, сафлар ўртасида виқор билан юра бошлади.

Ибн Исҳоқ: Менга Умар ибн ал-Хаттобнинг озод қилган қули Жаъфар ибн Абдуллоҳ ибн Аслам Бани Салама уруғидан бўлган бир ансорийдан ривоят қилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Ддужонанинг сафлар ўртасида мағрурона юрганини кўрганларида: «Аллоҳ бундай юришни ёмон кўради, аммо мана бундай ўринлар бундан мустасно», деганлар.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ