Саъд ибн Абу Ваққоснинг Утбани ўлдирмоқчи бўлгани

3 йил аввал 2086 siyrat.uz

Ибн Исҳоқ: Солиҳ ибн Кайсон ўзига айтиб берган кишидан, у эса Саъд ибн Абу Ваққосдан ривоят қилиб менга айтиб беришича, Саъд шундай деган: «Аллоҳга қасамки, мен ҳеч қачон Утба ибн Абу Ваққосни ўлдиришга интилганимдек, бировни ўлдиришга интил­маганман. Унинг қавми ичида ёмон кўрилган, бадхулқлигиданми, билмадим. Менга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Пайғамбарининг юзини қонатган кишига Аллоҳнинг ғазаби кучайди», – деган сўзлари кифоя қилди».

Ибн Исҳоқ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ёнларидаги ўша саҳобалар билан бирга дарада турганларида, тўсатдан қурайшликлар тоққа кўтарила бошлашди.

Ибн Ҳишом: Улар Холид ибн Валиднинг отлиқлари эди.

Ибн Исҳоқ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ё Аллоҳ! Улар бизнинг олди­мизга чиқмасликлари керак», – дедилар. Шунда Умар ибн ал-Хаттоб ва муҳожирлардан бир гуруҳи жанг қилиб, уларни тоғдан тушириб юбордилар.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ