Қузмоннинг мунофиқ ҳолда ўлим топиши

3 йил аввал 1958 siyrat.uz

Ибн Исҳоқ: Менга Осим ибн Умар ибн Қатода айтиб бердики, биз­нинг орамизда қайси қавмга тегишли экани маълум бўлмаган Қузмон исмли бир киши бор эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг номи тилга олин­ганда: «У дўзах аҳлидандир», – дер эдилар. Уҳуд куни у қаттиқ жанг қилди ва саккиз ёки етти мушрикни ўлдирди. Қузмон кучли одам эди. Жароҳатлари туфайли йиқилди. Уни Бани Зафр ҳовлисига олиб ке­лишди. Мусулмонлар: «Аллоҳга қасамки, эй Қузмон, сен бугун қаттиқ жанг қилдинг! Хушхабар бўлсин сенга!» – дейишди. У: «Қанақа хуш­хабар? Аллоҳга қасамки, мен фақат қавмимнинг шаънини ҳимоя қилиш учун жанг қилдим. Агар бу нарса бўлмаганида урушмасдим», – деди. У жароҳатининг оғриғи кучайганда ўқдондан бир ўқни олиб, ўзини ўлдирди.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ