Амр ибн ал-Жамуҳ ва унинг ўлдирилиши

3 йил аввал 2051 siyrat.uz

Ибн Исҳоқ: Менга Абу Исҳоқ ибн Ясор Бани Салама қабиласидан бўлган қариялардан ривоят қилиб айтиб беришича, Амр ибн ал-Жамуҳ оқсоқ киши бўлиб, қаттиқ оқсарди. Унинг шердек тўртта ўғли бор эди. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан доим жангларда қатнашар эди­лар. Уҳуд куни ўғиллари оталарини жангга чиқармасликни хоҳлаб: «Сиз Аллоҳ таолонинг наздида узрлисиз», – дейишди. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб: «Ўғилларим менинг шу жангга Сиз билан бирга чиқишимга тўсқинлик қилишмоқда. Аллоҳга қасамки, мен мана бу оқсоқ оёқларим билан жаннатда юришни хоҳлайман!» – деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ сени узрли қилган. Сенга жанг қилиш фарз эмас», – дедилар ва ўғилларига: «Сизнинг унга қаршилик қилишингиз жоиз эмас. Шоядки, Аллоҳ унга шаҳодат насиб этса», – дедилар. Амр Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга жангга чиқиб, Уҳудда шаҳид бўлди.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ