Абу Суфённинг мусулмонлар қайғуси устидан кулиши

3 йил аввал 2181 siyrat.uz

Абу Суфён ибн Ҳарб қайтмоқчи бўлган пайтда тоққа чиқиб, бор овози билан қичқирди: «Ишларимиз аъло бўлди, зеро уруш алмашув­чидир. Бадрдаги куннинг жавоби бу! Эй Ҳубал юксал, динингни устун қил!» – деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Умар бориб, унга: «Аллоҳ энг улуғ ва энг олийдир! Ўлган кишиларимизни тенглаштириб бўлмайди. Биздан ўлганлар жаннатда, сизлардан ўлдирилганлар дўзахда!» деб айт!» – дедилар. Умар Абу Суфёнга жавоб бергач, Абу Суфён: «Буёққа кел, эй Умар!» – деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Унинг ёнига бор-чи, нима иши бор экан», – дедилар. Абу Суфён ундан: «Аллоҳнинг номи би­лан сўрайман, эй Умар! Биз Муҳаммадни ўлдирдикми?» – деб сўради. Умар: «Аллоҳга қасамки, йўқ! У Зот ҳозир сенинг сўзларингни эши­тяптилар», – деди. Абу Суфён: «Сен менинг назаримда ибн Қамиадан ростгўйроқ ва олийжаноброқсан», – деди. Ибн Қамиа уларга «Мен Муҳаммадни ўлдирдим», – деганди.

Ибн Исҳоқ: Абу Суфён: «Сиз ўликларингизнинг бурун ва қулоқлари кесилганини кўрасиз. Аллоҳга қасамки, мен бунга рози ҳам бўлмадим, ғазаб ҳам қилмадим. Қайтармадим ҳам, буюрмадим ҳам», – деди.

Абу Суфён ва у билан бирга бўлганлар кетишаётганида у: «Сиз би­лан келгуси йили учрашадиган жойимиз – Бадр», – деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларидан бирига: «Ҳа! Сиз билан учрашадиган жойимиз – Бадр, деб айт!» – дедилар.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ