Алининг Қурайш изидан бориши
3 йил аввал 1793 siyrat.uz
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Али ибн Абу Толибни юбориб: «Қавмнинг изидан бор. Уларнинг нима қилаётганини, нимани хоҳлаётганини кўр. Агар улар отларни қўйиб, туяларга минишган бўлса, Маккага кетишаётган бўлишади. Агар отларни миниб, туяларни етаклаб кетишаётган бўлишса, Мадинага юзланган бўлишади. Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, агар Мадинага кетишаётган бўлса, Мен, албатта, Мадинада уларга қарши чиқаман, жанг қиламан», – дедилар. Али деди: «Мен уларнинг нима қилишаётганини кузатиб, изларидан бордим. Улар отларни етаклаб, туяларни миниб олишган эди. Улар Маккага юзланишганди».
Аввалги мақола
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг 9 хотинлари бор дейилган...
Кейинги мақола
Саъд ибн ар-Рабиъ
Мавзуга оид мақолалар