Динориялик аёл
1 ўн йил аввал 1840 siyrat.uz
Ибн Исҳоқ: Менга Абдулвоҳид ибн Абу Авннинг Исмоил ибн Муҳаммаддан, у эса Саъд ибн Абу Ваққосдан ривоят қилиб айтиб беришича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Бани Динор уруғидан бўлган бир аёлнинг олдидан ўтиб қолдилар. У Уҳуд жангида эридан, акаси ва отасидан айрилганди. Аёл уларнинг ўлими ҳақидаги хабарни эшитган пайтда: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга зиён етмадими?» – деб сўради. Улар: «Эй аёл, Аллоҳга ҳамд бўлсинки, у Зот сен истаганингдек яхшилар!» – дейишди. Шунда у: «Ҳар қандай мусибат, Сиз бор экансиз, арзимасдир!» – деди.
Аввалги мақола
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг 9 хотинлари бор дейилган...
Кейинги мақола
Қиличларни ювиш
Мавзуга оид мақолалар