Уламолар

Имом Заҳабий

3 йил аввал 4937 siyrat.uz

  «Ас-сийратун набавия» асари муаллифи Ўз асрининг буюк олими, муҳаддис ва ҳофизлар гултожи, Ислом оламининг етук тарихчиси Шамсиддин Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Усмон Заҳабий ҳижрий 673 (мелодий 1275) йили Дамашқ шаҳрида таваллуд топган. У ўн саккиз ёшлигидан ҳадис илмини ўргана бошлаган.  Илм талабида Ҳижоз, Баълабакка, Ҳимас, Ҳалаб, Тароблус, Рамла, Қоҳира, Искандария ва Қуддус каби шаҳарларга сафар қилган. Машҳур муҳаддис Ибн Асокир, Имом Димётий, Жамолиддин Абул Исҳоқ Асқалоний каби кўплаб олимлардан таълим олган. Аллома Тожиддин Субкий: «Имом Заҳабий ўз асрининг ҳам маънан, ҳам лафзан заҳаби (олтини) эди», деган. Жалолиддин Суютий: «Бугунги кунда муҳаддислар ҳадисга доир билимлар борасида тўрт киши: Миззий, Заҳабий, Ироқий ва Ибн Ҳажарларга боқимандадирлар», деган. Имом Заҳабий ҳадис ва тарих фанлари борасида шуҳрат қозонган бўлиши билан бир қаторда, бошқа илмларда ҳам етук олим бўлган. Масалан: Қуръони каримни етти хил қироатда мукаммал ўқий олган. Ҳижрий 741 йили кўзи ожиз бўлиб қолган.   Китоблари: Аслида, Заҳабий юзга яқин асар таълиф этган бўлиб, энг машҳурлари: «Тарихул Ислом» (36 жуз); «Ас-сийратун набавия»; «Сияру аъломин нубало» (4 жуз); «Ат-тажрид фи асмоис саҳоба» (2 жуз); «Ал-мийзонул эътидол» (3 жуз); «Табақотул ҳуффоз» (2 жуз); «Табақотул қурро»; «Мухтасару таҳзийбил камол»; «Ал-кабоир»; «Ал-муғний физ зуъафо» (2 жуз); «Алхийсул мустадрак лил Ҳоким» (2 жуз); «Мухтасару сунанил Байҳақий» (5 жуз).   Заҳабий ҳижрий 748 (мелодий 1347) йил, 3 зулқаъда, душанба куни кечаси вафот этган. Аллоҳ таоло бу олимни Ўз раҳматига олсин ва бизларни ҳам у зот даражаларига етказсин.  



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Видеолар
Уламолар
"Имоми Аъзам" туркум суҳбатлар (10-қисм)
Салоҳиддин домла Шарипов
2396
Уламолар
"Имоми Аъзам" туркум суҳбатлар (9-қисм)
Салоҳиддин домла Шарипов
2320
Уламолар
"Имоми Аъзам" туркум суҳбатлар (8-қисм)
Салоҳиддин домла Шарипов
2900
Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ