Уҳудда шаҳид бўлган муҳожирлар

3 йил аввал 1815 siyrat.uz

Ибн Исҳоқ: Уҳуд куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга жанг қилган муҳожир мусулмонлардан қуйидагилар шаҳид бўлишган:

Қурайшнинг Бани Ҳошим ибн Абдуманоф уруғидан: Ҳамза ибн Абдулмутталиб ибн Ҳошим розияллоҳу анҳу. Уни Жубайр ибн Мутъимнинг қули Ваҳший ўлдирган.

Бани Умайя ибн Абдушамс уруғидан: Абдуллоҳ ибн Жаҳш. У Бани Ҳошимнинг Бани Асад ибн Хузайма уруғидан бўлган иттифоқдоши эди.

Бани Абдуддор ибн Қусай уруғидан: Мусъаб ибн Умайр. Уни ибн Қамиа ал-Лайсий ўлдирган.

Бани Махзум ибн Яқазадан: Шаммос ибн Усмон. Ҳаммаси бўлиб тўрт киши.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ