Уҳуд куни айтилган шеърлар

3 йил аввал 2125 siyrat.uz

Ибн Исҳоқ: Абу Ҳубайра ибн Ваҳб ибн Амр ибн Оиз ибн Абд Им­рон ибн Махзумнинг шеъри Уҳуд куни айтилган шеърлардан бири эди:

Банд қилувчи ишлар келганда,

Менга келган, Ҳинд қайғусин боиси не?

Ҳинд мени койиб, таъна қилди,

Уруш ёрдамчилари мени чалғитди.

Тўхта! Мени койима, ахир менинг хулқимда,

Сенга маълум, беркитилмас нарсалар бор!

Бани Калбга итоатдаман, менга агар юкласалар,

Юку оғирликни кўтараман, уни бошдан кечираман.

Ҳужумкор, учқур, югурганда қиличдан-да ўткир,

Тулпор от устида қуролимни кўтардим.

Саҳродаги ёввойи эшак каби, у от югурганда,

Тишланган, подага етиб олувчи, саҳронинг ҳам ҳомийси.

Аъваж[1] наслидан, одамларни хурсанд қилувчи,

Худди сершоҳ хурмо дарахти каби, даражаси

баланд бўлгувчи.

Мен уни тайёрладим қиличлар ила, танлаб,

Гоҳо дуч келадиган кулфатларга ҳозирлаб.

Бу совут кўлмак каби мустаҳкамдир,

Менга ёпишганки, айблари кўринмайди.

Кинонани Зу Юмн тарафлардан бошлаб келдик,

Ўлканинг кенглиги уни бошлашга кўра бўлди.

Кинона деди: «Бизни қаерга бошлаб кетяпсиз?» ,

Дедик биз: «Нухайлга[2]», кетдилар у томонга.

Уҳуд куни чавандозмиз биз, қўрқди Маъадд[3].

Дедик биз: «Биз унинг олдига келурмиз».

Ҳақиқий, хор қилувчи санчиш ва зарбадан қўрқишди,

Кўришди улар, уларнинг ҳар тарафи бирлашди.

Ўшанда биз юрдик бамисоли совуқ булутдек,

Бани Нажжорнинг ҳоми[4] йиғлашга тушди.

Уларнинг ҳоми уруш онида худди тухумнинг пўсти кабидир,

Ки, уни туяқуш тухум қўйган жойидан улоқтирган.

Ёки итузумдирки, шамол уни шохларида тебратган,

Қум ва тупроқ ташувчи шамоллар уни қўлма-қўл қилган.

Гоҳо сарфлаймиз молларни ёмғир каби беҳисоб,

Ва ниқтаймиз отларни биз ўнгу-чапдан.

Отнинг қассоби тунда, унинг тезагидан исинади,

Бойларнинг исмини айтиб, хослаб чақиради.

Мажлислари кўп бўлган жумодий ойининг тунида,

Қаттиқ совуқ бўлганда, мен у тунни ўтказдим.

Ундай тунда итлар совуқдан акиллайди,

Унда илонлар ҳам юрмайди.

У тунда қайғу эгаси учун олов ёқдим,

Чақмоқ каби тарафларни покловчи, мен уни сақладим.

Менга мерос қолдирди мана бу Амр, ундан олдин,

Отаси мерос қолдирганди, Амр ундан оширди.

Улар юлдузларнинг ёмғири ила мусобақа қилишарди,

Олий манзил сари ҳаракатлари тўхтамади.

Ибн Исҳоқ: Ҳассон ибн Собит унга шундай жавоб қилди:

Жоҳиллигу ақлингизнинг пастлигидан Кинонани,

Бошладингиз Расулга, Аллоҳ қўшини шарманда қилур уларни!

Чеккадаги ўлим ҳовузларига етакладингиз уларни,

Олов улар жойидур, ўлим уларга рўбарў.

Қўшдингиз уларни беҳисоб ҳабашларга,

Эй куфр бошлиқлари, туғён сизни алдади.

Олмадингизми ибрат, Аллоҳ аскари ўлдирган,

Қалиб[5] аҳлидану у ерга ташланганлардан?

Қанча асирларни эваз олмай, кокил кесмай озод қилдик,

Бир вақтлар биз уларнинг қули эдик!

Ибн Исҳоқ: Каъб ибн Молик ҳам Ҳубайра ибн бау Ваҳбга жавоб айтиб, деди:

Етдимикан Ғассонга ва у тарафдаги ерларга,

Сайри изтиробли бўлган бир хушхабар?

Саҳролар ва тоғларнинг қораси

Узоқдан йўқолиб, сўнув борувчи ғубордир.

Бақувват туяларнинг унда тинкаси қурийди,

Унга йиллар оша ёмғир ёғиб, унумдор бўлади.

Кўринади у ерда дармонсиз ўлимтикларнинг ёғи ва суяги,

Худди савдогарнинг нақшли зиғир тола матоси каби.

У ерда ёввойи сигирлар пода-пода бўлиб юради,

Туяқуш тухумининг пўсти дарз кетади.

Динимизни ҳимоя қилувчи курашчиларимиз,

Ўргатилган, улкан бўлинмалардир, уларда қуролар

порлаб турибди.

Ҳар мустаҳкам совут сақлашда гўё,

Лиммо-лим сув кўлмаги кабидир, кийилганида.

Ва лекин Бадрда сўранг, учратган кишингиздан,

Зеро хабарлар номаълум нарсани билдиради.

Биз хатар еридамиз, унинг аҳолиси биздан бошқаси бўлганда,

Тунда улар хавфли жойдан узоқлашиб қочардилар.

Агар биздан бирор отлиқ, келса дейди у:

«Тайёрланинг, Ибн Ҳарб жамлаб ҳайдаётган нарсага».

Бизга макр қиладиган бирор иш одамларни қизиқтирса,

Биз бундай ишга бошқа одамлардан устароқмиз.

Агар биздан бошқа ҳаммага халқ ҳийла қилганида,

Улар қўлларини тушириб, тарқалиб кетардилар.

Жанг қиламиз, бизга қарши қолмагунча бирор қабила,

Қўрқадилар улар биздан, тушадилар даҳшатга.

Мадинанинг чеккасига биноларин қурганлари он,

Деди сардорларимиз: «Агар уни сақламасак, қаерга

экин экамиз?».

Орамизда Аллоҳ Элчиси, эргашамиз ишига,

Десалар бизга бир сўз, товламаймиз бўйин унга.

Роббининг хузуридан келур Руҳ у Зот олдига,

Келади само устидан, кетади сўнг у ёққа.

Истаган ишимизда қиламиз у Зот-ла машварат,

Мақсадимиз тингламоғу итоатдир истагига.

Улар бизга кўринган он, деди бизга Аллоҳ Элчиси:

«Умидвор бўлинг-у ташланг ўлим қўрқувин!

Бўлинг Шоҳга яқин бўлмоқ учун, ҳаётин сотадиган,

Ки у Шоҳ хузурида ҳаммага жон берилур.

Ва лек олинг қиличингиз, қилингиз сўнг таваккул,

Зеро ишлар ҳаммаси Аллоҳга қайтгувчидир.

Шунда юрдик барчамиз улар томонга,

Қўрқмасдан, чошгоҳ вақти, эгнимизда оқ кийим.

Денгиз мавжига келдик, ўртасида ҳабашлар,

Баъзилари кийимсиз ва баъзилари ниқобда.

Уч минг киши эди улар, биз қавмлар хайрлиси,

Уч юз киши эдик биз, кўп бўлса гар, тўрт юз киши.

Ҳужум қиламиз уларга, орамизда ўлим юрар,

Ичирамиз ўлим ҳавзидан, ўзимиз ҳам ичамиз.

Набъ дарахти камонлари бизда ҳам уларда ҳам,

Камалаклар ясрибийдир, уларнинг иплари ҳам.

Ҳирмийя, Соъидийя[6] навларидан ўқлари,

Сепилади уларга, гоҳида оғу.

Тегади кишиларнинг баданига ва гоҳида,

Чийиллаб ўтади тошлар ёнидан.

Отларни кўрасан ҳавода, улар гўё,

Чигирткадир шамолдаги совуқда бориб келувчи.

Улар билан дуч келиб, уруш қизиган бир он,

Аллоҳ қиздирган ишнинг қайтарувчиси йўқдир.

Урдик биз уларни, сардорларин қолдирдик,

Текисликда йиқитилган дарахтлар каби.

Эрта тонгдан жанг қилдик то оқшомгача,

Алангамиз куйдиради олов иссиғи каби.

Кетдилар шошилиб, ҳаяжонда улар гўё,

Шамол сувин оқизган булут каби.

Юрдик биз аста-секин бамисоли шерлар каби,

Биша деган жойдаги гўштга келган шер каби.

Қавмга зарар бердик, қавм ҳам бизга, эҳтимол,

Қилдик анча ишни бироқ, Аллоҳ хузуридаги кенгроқ.

Жанг қила бошладик, улар ҳам жанг қилишди,

Уларнинг барчаси ёмонликдан тўйишди.

Шарафни ҳимоя қилган кишини қатл этишни,

Мумкин деб биладиган, кишилар биз эмасмиз.

Жангчилармиз, деганимиз бирор ишдан қайтмаймиз,

Уруш келтирган нарсалардан ҳам қўрқмаймиз.

Жангчилармиз, ғолиб келсак, ҳаддимиздан ошмаймиз,

Уруш тирноқлари орасида ҳам оғриқдан инграмаймиз.

Юлдузлар эдик иссиғидан одамлар эхтиёт бўладиган,

Яқин келган кишини озод қилиб куйдирадиган.

Ибн Зибаъро фахр қилдинг, ҳолбуки борди,

Тун охирида эргашиб сизга бир талаб.

Ўзингдан сўра, Маъадд ва ундан бошқалар орасида,

Мақоми ёмонроқ ва шармандароқ ким эканин.

Фахрига уруш ўрин қолдирмаган ким эканин ҳам,

Кимнинг ёқимсиз кунда яноқлари хор бўлганин ҳам.

Аллоҳнинг ёрдами ва нусрати ила қилдик ҳужум,

Тишларнинг атрофи қайрилган эди.

Найзалар сизга учар, уларнинг санчилиши,

Мисоли суви оқадиган катта оғизлар каби.

Туғдорларга ҳужум қилдик ва кимки учса,

Байроқ зикри ила, у мақтовга шошилувчироқдир.

Шунда улар хиёнатла таслим бўлиб, бир-бирин

ташлаб кетдилар,

Аллоҳ бошқа ишдан юз ўгирди, У ўз ишин битирувчидир!

Ибн Ҳишом: Каъб ибн Молик аввал ўз шеърининг бир жойида аслимиз маъносидаги «жизмино» сўзини ишлатган эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг ўрнига «динимиз» маъносидаги «динино» сўзини қўллашни маслаҳат қилганларидан сўнг, Каъб у сўзни алмаштирган.

Ибн Исҳоқ: Абдуллоҳ ибн аз-Зибаъро Уҳуд куни шундай шеър айтган эди:

Эй ўртанинг қарғаси, эшиттирдинг, энди айт,

Сен қилинган ишни айтиб беряпсан, холос.

Яхшилик ва ёмонликнинг чегараси бор,

Уларнинг ҳар бири бир ҳолат ва келажакдир.

Неъматлар улар ўртасида пасткашликдир,

Бой ва камбағалнинг қабри баробар.

Хар ҳаёт ва неъмат йўқ бўлувчидир,

Замона қизлари ҳамма билан ўйнайди.

Мендан Ҳассонга бир сўзни етказиб қўйинг,

Шеърнинг байтлари чанқоқларни кетказувчидир.

Тоғ тагида қанча кўрдинг бошларни,

Кесилган қўлларни, ҳам оёқларни.

Ҳассоннинг совутлари ажратилгандир,

Жанг майдонида ҳалок бўлган аскарлардан.

Қанча-қанча карим ва саййид бўлганларни қатл этдик,

Боболари фозилу пешқадам баҳодирларни.

Чиндан ҳам ёрдамчи ажойиб раҳбарларни,

Найза келиб текканда заиф бўлмаганни.

Ховончадан сўра, унинг яшовчиси ким?

Бош суяги орасида қизил тумшуқ, қизил оёқ қуш каби.

Қани эди улуғларим, Бадрда кўрганида,

Хазражнинг қўрққанин найза келиб тегишидан.

Қачонки Хазраж Қубода ўз кўксин тирнаб,

Уруш Абдулашҳал ичра қизиганида.

Сўнгра шошдилар олдингизда тезлашиб,

Туяқуш каби эди улар, тоққа чиқиб кетаётган.

Биз уларнинг икки баробар саййидларин қатл этдик,

Кўзладик Бадр истагин, баробар бўлди.

Мен нафсни маломат қилмайман, аммо

Қилганимизда хужум ишни битирардик.

Бошлари узра Хинд қиличлари ила,

Зарбалар кетидан зарба берардик.

Ҳассон ибн Собит ал-Ансорий розияллоҳу анҳу  унга жавоб бериб, шундай деган:

Кетди уруш, эй Ибн аз-Зибаъро!

Бизда фазилат бор эди, гар тенг бўлса-да.

Сиз бизга, биз сизга зарар етказдик,

Уруш аҳён-аҳён шундай бўлувчидир.

Қиличларни елкангизга қўямиз,

Зарба кетидан зарба берамиз.

Тўсатдан ортга қараб қочасиз,

Дарага, бўш қўйилган туялар каби.

Ҳақиқий ҳужумни қилганимиз он,

Чекинтирдик сизларни тоғ ёнбағрига.

Кенг ерда аралаш гуруҳ-гуруҳ одамлар,

Кимки уларга йўлиқса, албатта, қўрқар.

Тор бўлди бизга дара, ўртадан бўлганимизда,

Тўлдирдик унинг баланд ва тинч жойларини.

Ўхшамайсиз сиз у кишиларга,

Жибрил билан қўлландилар зафар ила келди у.

Бадр куни бўлдик олий тақво ила,

Аллоҳга тоату Пайғамбарга тасдиқ ила.

Қатл этдик уларнинг ҳар бирини,

Қатл этдик ҳар бир мутакаббир саййидни.

Тарк этдик Қурайшда бир авратни,

Бадр куни масал бўлган сўзларни.

Расулуллоҳ, ҳақиқатда, Бадр кунига шоҳиддирлар,

Яна қисқа бўйлию улкан таналилар ҳам.

Тўпланди Қурайшда бир жойга тўдалар,

Бамисоли серобликда йиғилган подачисиз туялар.

Ибн Исҳоқ: Каъб ибн Молик Ҳамза ибн Абдулмутталиб ва Уҳудда ўлдирилган мусулмонларга шундай марсия айтди:

Нархингни кўтардинг, сенга нарх қўйувчи борми?!

Қачонки эслатсанг, қаттиқ туриб оласан.

Қавмнинг ёди, менга улардан келди,

Хабарлар, сўзлар эгри замонда.

Уларни ёд этганда сенинг қалбинг уради,

Шавқу завқ ва чексиз ҳузун-ла.

Уларнинг шаҳидлари Наъим Жаннатидадир,

Киришлари, чиқишлари мукаррам!

Байроқ сояси остида сабр қилганлари туфайли,

Зул-Азвуждаги Элчи байроғи остида.

Тонг саҳарда қиличларла жавоб берди,

Авс ва Хазраж ўғилларин барчалари.

Аҳмаднинг издошлари тўпландилар,

Ёруғ нур ва ҳақ атрофида.

Давом этдилар жангчиларни уришда,

Кирдилар ҳавога кўтарилган чанг ичига.

Шундай бўлди, чорлади Шоҳ уларни,

Киришга улкан дарахтли Жаннатга.

Вафот этди барчаси соф синов ичра,

Аллоҳнинг йўлида ташвиш қилмасдан.

Ҳамза каби ваъдасига садоқатли,

Ўткир ва кескир қиличи ила.

Йўлиқди унга Бани Навфалнинг қули,

Қичқирарди бамисоли қора туя.

Санчди унинг кўкрагига найзасини,

Алангада қиздирилган юлдуз каби.

Нўъмон ҳам ваъдасига вафо қилди,

Ҳанзалату-л-хайр ҳам воз кечмади.

Воз кечмади у ҳақдан, кетди унинг пок руҳи,

Гавҳарларла безатилган ифтихорли манзил сари!

Дирор ибн ал-Хаттоб ал-Фиҳрий унга жавоб бериб, шундай де­ган:

Каъб ўз тарафдорларига мотам қилмоқдами?

Эгри замонга ҳам у йиғламоқдами?

Шеригини кўрган туянинг бақириғи каби,

Воз кечилган сувсиз ташлангандир у.

Ровиялар кетишди, уни тарк этишди,

Ноилож бақирди каважага қўйилмай.

Каъбга айтиб қўйинг, йиғини кўпайтирсин,

Пишмаган хом гўшти шунда пишади.

Қани энди Амр ва унинг дўстлари,

Утба ҳам бўлганида оташин гуруҳимизда.

Ўлдирилган хазражлик кишиларнинг сабабидан,

Чертишган бўлишарди нафсларининг торларин.

Жангда ўлган Авсликлар ҳам,

Зул-Азвужда ўлим етди, уларнинг барчасига.

Ҳамза қатл этилди, байроқ остида,

Тебратилган, букулувчан найза ила.

У ерда Мусъаб вафот этди букилиб,

Кескир, суякка етувчи найза ила.

Қиличларимиз Уҳудда улар ичида экан,

Ёнаётган эди улар оловдек.

Ал-Ҳадидда учратдик тонгда сизларни,

Жиловланмаган саҳро шерлари каби.

Бургут каби учқур отларда эдик,

Эгарланган силлиқ ёш тулпорларда.

Босиб кетдик уларни, чекиндилар барчаси,

Танг ахволда қолгану ўлганлардан ташқари.


[1] Арабларда энг кўп тарқалган ва энг машҳур бўлган отнинг насли.

[2] Нухайл Мадинаи мунавваранинг номи.

[3] Қабиланинг номи.

[4] Ҳом: қадимда арабларнинг тасаввурича, ўлдирилган одамнинг бошидан бир қуш

учиб чиқарди ва унинг қасосини олинмагунча:«Менга сув беринг», деб туради.

[5] Қудуқ: Уҳудда ўлдирилган мушриклар бир қудуққа ташлаб юборилганди.

[6] Соъидийя камон ўқининг номи. Соъид исмли ўқ-ёй ясовчи киширга нисбат берилиб шундай аталган.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ