Уламолар

Воқидий

3 йил аввал 2743 siyrat.uz

  «Ал-мағозий» асари муаллифи Ислом оламидаги муаррих ва ҳадис илмининг билимдони Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Умар Воқидий ҳижрий 130 (милодий 747) йили Мадинаи мунавварада таваллуд топган. Илм талабида Ҳижоз ва Шом юртларини кезган ва баъзи тобеинлар билан кўришган. Шунингдек, у Муҳаммад ибн Ажлон, Ибн Журайж, Савр ибн Язид, Муаммар ибн Рошид, Усома ибн Зайд Лайсий ва Авзоийлардан ҳадис ривоят қилган. Ҳижрий 180 йили Ироққа боради ва Халифа томонидан Бағдодга қози этиб тайинланади.   Китоблари: «Тафсирул Қуръон» «Ал-мағозий» «Фатҳу ифриқия» «Фатҳул ажам» «Фатҳу Миср вал Искандария» «Ахбору Макка» «Ат-табақот» «Футуҳул Ироқ» «Сийрату Аби Бакр ва  вафотуҳу» “Тарихул фуқаҳо» «Мақталул Ҳусайн» «Зарбуд данонир вад дароҳим».   Имом Воқидий вафотига қадар Бағдодда қозилик қилган ва ҳижрий 207 (милодий 823) йили вафот этган.  



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Видеолар
Уламолар
"Имоми Аъзам" туркум суҳбатлар (10-қисм)
Салоҳиддин домла Шарипов
2401
Уламолар
"Имоми Аъзам" туркум суҳбатлар (9-қисм)
Салоҳиддин домла Шарипов
2323
Уламолар
"Имоми Аъзам" туркум суҳбатлар (8-қисм)
Салоҳиддин домла Шарипов
2906
Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ