Яҳудийларнинг гуруҳларни бирлаштириши

615

Менга Зубайр ибн Урва ибн аз-Зубайр оиласининг озод қилган қули Язид ибн Румон ва мен ишонадиган бир киши Абдуллоҳ ибн Каъб ибн Моликдан, Муҳаммад ибн Каъб ал-Қуразий, аз-Зуҳрий, Осим ибн Умар ибн Қатода, Абдуллоҳ ибн Абу Бакр ва бошқа уламо­ларимиздан ривоят қилди. Барчаларининг Хандақ ғазоти хусусидаги ҳикоялари бу ерда жамланди. Уларнинг бири бошқаси айтмаганини айтарди. Уларнинг айтишларича, Хандақ ғазоти бундай бўлган: Салом ибн Абул Ҳуқайқ ан-Надрий ва Ҳуяй ибн Ахтаб ан-Надрий, Кинона ибн Абул Ҳуқайқ ан-Надрий, Ҳавза ибн Қайс ал-Воилий, Абу аммор ал-Воилий, Бани Надир  ва Бани Воилдан бўлган бир қанча яҳудийлар билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қарши гуруҳларни бирлашти­ришди ва Маккага Қурайшнинг олдига келиб, уларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қарши жанг қилишга чақиришди. Улар: «Биз Муҳаммадни бутунлай йўқ қилмагунча сизлар билан бирга бўламиз», – дейиш­ди. Қурайшликлар улардан: «Эй яҳудийлар жамоаси! Сиз илк китоб аҳлидансиз. Биз ва Муҳаммад ихтилоф қилаётган нарсани биласиз. Айтингчи, бизнинг динимиз яхшими ёки унинг диними?!» – деб сўрашганида, яҳудийлар: «Сизнинг динингиз унинг динидан яхшироқ, сизлар ундан кўра ҳақиқатга яқинроқсиз», – дейишди. Аллоҳ таоло улар ҳақида ушбу ояти карималарни нозил қилди: «Китoб (Тaврoт)дaн нaсибaдoр бўлгaнлaрнинг «жибт» вa «тoғут»гa сиғинишлaрини вa кoфирлaргa «Шулaр мўминлaрдaн кўрa тўғрирoқ йўлдaдир» – дейишлaрини кўрмaдингизми?! Aнa ўшaлaр Aллoҳ лaънaтлaгaн кимсaлaрдир. Кимни Aллoҳ лaънaтлaгaн бўлсa, унгa (ҳeч қaндaй) ёрдaмчи тoпa oлмaйсиз. Ёки улaрдa (бирoр) ҳукмрoнликдaн улуш бoрми?! Мaбoдo бўлгaндa ҳaм oдaмлaргa зaррaчa бeрмaгaн бўлaр эдилaр. Ёки Aллoҳ ўз фaзлидaн бeргaн нeъмaтлaри учун oдaмлaргa ҳaсaд қилaдилaрми? Axир биз (илгaри ҳaм) Ибрoҳим нaслигa (Юсуф, Дoвуд, Сулaймoн кaби зoтлaргa) китoб, ҳикмaт бeриб, янa улaргa буюк мулк (ҳукмрoнлик) ҳaм aтo этгaн эдик-ку! Бaс, улaр ичидa унгa (Муҳaммaдгa) иймoн кeлтиргaнлaри ҳaм, ундaн юз ўгиргaнлaри ҳaм бўлди. Жaҳaннaм етaрли oлoвдир»[1].

Яҳудийлар ўша гапни айтганларида, қурайшликлар хурсанд бўлиб, уларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қарши уруш қилишга жўштирди. Яҳудийлар ва қурайшликлар бу иш учун тил бириктириб, ўзаро ке­лишиб олишди. Кейин ўша яҳудийлар гуруҳи Қайс Айлондан бўлган Ғатафон қабиласига келиб, уларни Расулуллоҳ  соллаллоҳу алайҳи васалламга қарши жангга чиқишга чорлашди. Улар бу ишда Ғатафон билан бирга бўлишларини, уларга Қурайш ҳам эргашганини билдиришди. Ғатафон қабиласи ҳам яҳудийлар билан тил бириктирди.


[1] Нисо: 51-55.

Мулоҳаза билдиринг