Хандақнинг қазилиши

1 ўн йил аввал 1969 siyrat.uz

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг тил бириктириб келишаётгани ҳақида эшитганларида Мадина атрофига хандақ қазишни буюрдилар. Му­сулмонларни ажр олишга тарғиб қилиш учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари  ишладилар ва мусулмонлар ҳам у Зот билан бирга ишлашди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тер тўкдилар, улар ҳам тер тўкишди. Фақатгина мунофиқлар бу ишдан ўзларини олиб қочишди. Улар ўзларини заиф қилиб кўрсатиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга билдирмай, изн олмай, уйла­рига кетиб қолишарди. Мусулмонлардан бирор кишининг зарур иши чиқиб, кетиши керак бўлиб қолса, буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга билди­рар, ишини битириб келишга изн сўрарди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга изн берардилар. У ишини битиргач, эзгулик истаб, савоб умид қилган ҳолда яна хандақ қазишга қайтиб келарди.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ