Саҳобалар

Обида ибн Амр

1 ўн йил аввал 2436 siyrat.uz

Обида ибн Амр (ёки Қайс) Салмоний тобеиннинг пешқадамларидандир. У Зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафотларидан икки йил олдин Исломни қабул қилганлар. Лекин Пайғамбаримиз билан кўришмаганлар. Обида ибн Амрнинг мавқеи юксак эди. Ҳатто фиқҳ ва қозилик ҳукмларида ўта ҳушёр ва мулоҳазакорлиги билан танилган қози Шурайҳ ҳам ҳукмда бирор иштибоҳ туғилса, маслаҳат учун Обида ибн Амрга одам юборардилар. Шунга қарамасдан, Обида ибн Амр ҳазратлари фатво беришдан хавфланар, сўровчиларнинг саволига жавоб беришдан қочардилар. Айниқса, савол Аллоҳнинг китобидаги бирор оят ҳақида бўлса, жавобдан ўзини тортиб турардилар. Ибн Сийрин айтадилар: «Обидадан бир оят ҳақида сўрадим. «Қуръонда нозил бўлган нарсаларни биладиган кишилар ўтиб кетди. Энди сенга вожиб бўлгани Аллоҳдан қўрқиш ва тўғриликдир» деди. Обида ибн Амр Салмоний (раҳматуллоҳи алайҳ) ҳижратнинг 72-йилида вафот этганлар.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ