Мусулмонларнинг ишлаётиб шеър ўқишлари

1 ўн йил аввал 2282 siyrat.uz

Ибн Исҳоқ: Мусулмонлар хандақни қазиб битиргунча қаттиқ ишладилар ва иш асносида Жуъайл исмли бир киши ҳақида ражаз вазнида шеър тўқидилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг исмини Амр деб ўзгартирган эдилар[1].

Шеър:

Расулуллоҳ уни Жуъайлдан сўнг Амр деб номладилар,

Расулуллоҳ бахтсиз киши учун таянчдирлар.

Мусулмонлар шеър ўқиётиб, Амр деган жойга келганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Амр» деб қўярдилар. Улар «Заҳр» (таянч) деган жойга келганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам «Заҳр» деб қўяр эдилар[2].


[1] Жуъайл «қўнғизча» деганидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам атрофларидаги бир қанча

саҳобаларнинг исмларини маъноси номуносиб бўлгани учун ўзгартирганлар.

[2] Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шеърнинг охирида уларга қўшилардилар. Чунки у Зот шеър

эшитиб, уни маъқулласалар ҳам, ўзлари асло шеър айтмаганлар. Аллоҳ таоло дейди:

«(Муҳaммaдгa) шeърни тaълим бeрмaдик вa унгa (шoирлик) мумкин ҳ эмaс». Ёсин:

69.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ