Абу Суфён одамларни қайтишга чорлаши

1 ўн йил аввал 1988 siyrat.uz

Сўнгра Абу Суфён: «Эй қурайшликлар! Аллоҳга қасамки, сизлар доимий яшаш жойида эмассиз, отлар ва туялар ҳалок бўлмоқда. Бани Қурайза бизга хилоф қилди, улардан нохуш хабар келди. Кўриб тур­ганингиздек, қаттиқ шамолга мубтало бўлдик. Бизнинг на қозонимиз тинч турибди, на оловимиз ёнмоқда ва на чодиримиз турибди. Бу ер­дан қайтинг, мен ҳам бу ердан қайтяпман», – деди. Сўнг туясининг олдига борди, туя боғланган эди. У туяга ўтириб, бир зарба урган эди, туя сакраб турди. Аллоҳга қасамки, у туясини тик турганидан кейин­гина бўшатди. Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Олдимга келгунингча бирор иш қилма!» – демаганларида, камондан ўқ отиб уни ўлдирган бўлардим», – деди.

Ҳузайфа деди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига қайтиб келга­нимда, у Зот аёлларидан бирининг кийимини устларига ёпиб намоз ўқиётган эдилар. Мени кўрганларида ёнларига тортиб, кўйлакнинг бир тарафини устимга ташладилар. Сўнг рукуъ ва сажда қилиб, салом бердилар. Кейин мен у Зотга хабарни етказдим. Қурайшнинг қилган ишини эшитгач, ғатафонликлар ҳам ўз ўлкаларига қайтиб кетишди.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ