Жаброил алайҳиссалом Диҳя ал-Калбий суратида

3 йил аввал 3722 siyrat.uz

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир гуруҳ соҳобалари билан Бани Қурайзага етиб келишларидан олдин ас-Саврайн деган жойдан ўтдилар. У Зот: «Сизларнинг олдингиздан кимдир ўтмадими?» – деб сўрадилар. Улар: «Ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, бизнинг олдимиздан устига бир парча ипак мато тўшалган, эгарланган оқ хачирга миниб Диҳя ибн Халифа ал-Калбий ўтди», – дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўша одам Жаброилдир. У Бани Қурайзанинг қўрғонларини ларзага келтириш ва уларнинг қалбларига қўрқув солиш учун юборилди», – дедилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Бани Қурайзага етиб келганларида, уларга те­гишли ерларнинг чегарасидаги «Анна» деб аталадиган қудуқ ёнига келиб жойлашдилар.

Ибн Исҳоқ: Одамлар у Зотнинг олдиларига бирин-кетин етиб кела бошлашди. Улардан баъзилари аср намозини адо этмай, шом намози­дан кейин етиб келишди. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳеч ким аср на­мозини Бани Қурайзадан бошқа ерда ўқимасин!» – дегандилар. Улар­нинг урушда қилишлари керак бўлган ишлари, намозни адо этишдан машғул қилиб қўйган эди. Зеро Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бан Қурайзага етиб келгунингизга қадар» – дегандилар. Шунинг учун улар аср на­мозини шомдан кейин ўқидилар. Аллоҳ ўзининг китобида уларни бу иш сабабли айбламади ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам уларни койимадилар. Бу ҳадисни менга Абу Исҳоқ ибн Ясор Маъбад ибн Каъб ибн Молик ал-Ансорийдан ривоят қилган эди.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ