Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлари ҳақида дунёдаги энг катта музей

3 йил аввал 2755 siyrat.uz

Туркиядаги «Исломий тадқиқотлар фонди» Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлари ҳақида ҳикоя қилувчи дунёдаги энг катта музейни лойиҳалаштириш ва қуриш ишларини бошлади. Исломий тадқиқотлар фонди мудири Оғахон Ёвузнинг айтишича, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида ҳикоя қилувчи Истанбул шаҳридаги бу музей 2016 йил очилиши кутилмоқда. Оғахон Ёвузга кўра, бу музейнинг лойиҳа ва меъморий ишларида усмонийлар армияси томонидан Константинопол (ҳозирги Истанбул)ни қўлга киритишга ихтисослашган Истанбул Понорама музейига таянилади. Маданият ва саёҳат вазирлиги Истанбул бўлими мудири Ҳусайн Жўшонга кўра, музейни қуриш ва бошқа харажатларнинг барчасини «Исломий тадқиқотлар фонди»нинг ўзи қоплайди, ҳукумат музейни қуриш ва бошқа ишларнинг ҳеч қайсисида иштирок этмайди.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ