Сен қайси Абу Бакр, Умар ва Оишаларни назарда тутяпсан?

1 ўн йил аввал 3127 siyrat.uz

Шийъаларнинг бир тоифаси Имомия (Исно ашария) бўлиб, улар фақат қуйидаги ўн икки имомни «Имом» дея тан олиб, уларни маъсум деб эътиқод қилишади. Улар:

1) Али ибн Абу Толиб (ҳижратдан аввалги 23 йил – ҳижрий 40 йил);

2) Ҳасан ибн Али (ҳижрий 3 йил – 50 йил);

3) Ҳусайн ибн Али (ҳижрий 4 йил – 61 йил);

4) Али Зайнул Обидин ибн Ҳусайн (ҳижрий 38 йил – 95 йил);

5) Муҳаммад Боқир ибн Али (ҳижрий 57 йил – 114 йил);

6) Жаъфар Содиқ ибн Муҳаммад Боқир (ҳижрий 83 йил – 148 йил);

7) Мусо Козим ибн Жаъфар Содиқ (ҳижрий 128 йил – 183 йил);

8) Али Ризо ибн Мусо Козим (ҳижрий 148 йил – 203 йил);

9) Муҳаммад Жавод ибн Али Ризо (ҳижрий 195 йил – 220 йил);

10) Али Ҳодий ибн Муҳаммад Жавод (ҳижрий 212 йил – 254 йил);

11) Ҳасан Аскарий ибн Али Ҳодий (ҳижрий 232 йил – 260 йил);

12) Муҳаммад Маҳдий ибн Ҳасан Аскарий (ҳижрий 256 йил – ? йил).

Яна бу тоифа аъзолари Абу Бакр, Умар ва Оиша розияллоҳу анҳум каби буюк саҳобаларни тан олишмагани етмагандек, инсофга келгур, баъзи жоҳиллари уларни сўкиб, ҳақоратлар ҳам қилишади денг.

Агар сиз улардан бири ҳазрат Абу Бакр розияллоҳу анҳуни сўкаётганини эшитсангиз, «Сен қайси Абу Бакрни назарда тутяпсан?» деб сўранг!

Ҳазрат Али розияллоҳу анҳунинг ўғли Абу Бакрними?

Ёки имом Ҳасан розияллоҳу анҳунинг ўғли Абу Бакрними?

Ёки имом Ҳусайн розияллоҳу анҳунинг ўғли Абу Бакрними?

Ёки Мусо Козим раҳимаҳуллоҳнинг ўғли Абу Бакрними?

Хўш, қайси Абу Бакрни назарда тутяпсан???

Агар сиз улардан бири ҳазрат Умар розияллоҳу анҳуни сўкаётганини эшитсангиз, «Қайси Умарни назарда тутяпсан?» деб сўранг!

Ҳазрат Али розияллоҳу анҳунинг ўғли Умарними?

Ёки имом Ҳасан розияллоҳу анҳунинг ўғли Умарними?

Ёки имом Ҳусайн розияллоҳу анҳунинг ўғли Умарними?

Ёки Али Зайнул Обидин раҳимаҳуллоҳнинг ўғли Умарними?

Ёки Мусо Козим раҳимаҳуллоҳнинг ўғли Умарними?

Хўш, қайси Умарни назарда тутяпсан???

Агар сиз улардан бири «Оиша дўзахийдир» деб айтаётганини эшитсангиз, «Қайси Оишани назарда тутяпсан?» деб сўранг!

Жаъфари Содиқ раҳимаҳуллоҳнинг қизи Оишаними?

Ёки Мусо Козим раҳимаҳуллоҳнинг қизи Оишаними?

Ёки Али Ризо раҳимаҳуллоҳнинг қизи Оишаними?

Ёки Али Ҳодий раҳимаҳуллоҳнинг қизи Оишаними?

Хўш, қайси Оишани назарда тутяпсан???

Бу зотлар нима учун ўз фарзандларига мазкур исмларни қўйишган?!

Ахир улар ўзларининг ҳақиқий дўсту биродарлари бўлган мазкур буюк саҳобаларни яхши кўрганлари, ҳурмат-эҳтиром қилганлари, улар юрган йўлдан юришга ҳаракат қилганлари ва фарзандларининг ҳам уларга ўхшаб юришларини ният қилганларидан эмасми?!

ҲА, АЛБАТТА, ШУНДАЙ!

Ҳабиб Али Жифрий саҳифасидаги маълумот асосида

Абдул Азим Зиёуддин




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ