Австралия телевидениясида Муҳаммад Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақида реклама чиқади

3 йил аввал 2397 siyrat.uz

Рамазон арафасида Австралия мусулмонлари телевиденияда Пайғамабаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида туркум реклама роликларини йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Рекламалардан кўзланган мақсад Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг инсоният ҳаётидаги ўрни ҳақида аҳолига ҳаққоний маълумот беришдир, деб хабар қилади Ансар.ру сайти. «Бу дезинформацияга қарши жавобдир», дейди «Mypeace» номлик конфессиялар аро ташкилот асосчиси Дия Муҳаммад «The Australian» билан бўлиб ўтган суҳбатида. «Кўплаб австралияликлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ким бўлганлари, нега бизнинг у Зотга  бўлган ҳурмат ва муҳаббатимиз чексиз эканини билавермайди». Ташкилот жорий ойда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида бир туркум телевизон реклама роликларини чиқармоқчи. Рамазоннинг илк кунларидан бошланажак бу роликлар трансляцияси 30 сония давом этади. Бу рекламалардан дунёнинг кўзга кўринган арбобларининг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам  ҳақларидаги эътирофлари ўрин олади.

Абу Муслим тайёрлади




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ