Уламолар

Ибн Касир

1 ўн йил аввал 5373 siyrat.uz

«Ал-фусул фи сийратир Расул» асари муаллифи Имом Ҳофиз Имодуддин Абул Фидо Исмоил ибн Умар ибн Касир Димашқий ҳижрий 701 йили Шомнинг Бусро шаҳри яқинида таваллуд топган. Уч ёшида отаси вафот этади. Ҳижрий 706 йили оиласи билан Дамашққа келади. У ерда Абул Аббос  ибн Шаҳна, Қосим ибн Асокир ва Имом Заҳабий каби улуғ олимлардан дарс олади. Шунингдек, машҳур муҳаддис Жамолиддин Миззийнинг ҳузурида кўп йил таълим олиб, унинг эътиборини қозонади ва қизига уйланади. Ҳофиз Ибн Касир раҳматуллоҳи алайҳи Имом Абул Изз Ҳанафий, Ҳофиз Абул Маҳосин Ҳусайний, Имом Заркаший ва қироат илмининг билимдони Имом Муҳаммад Жазарий каби олимларнинг устозидир. Довудий: «Ибн Касир олим ва ҳофизларнинг улуғи ҳамда муфассирларнинг суянчиғидир», деган. Устози Имом Заҳабий: «Ибн Касир етук муфтий, ўткир фақиҳ ва билимдон муҳаддисдир», деган. Ибн Ҳажарнинг ёзишича, Ибн Касир китобларни мутолаа қилиш пайтидаёқ ҳадисларнинг ровийларини ва матнларини ёд олган эди. Китоблари: Ибн Касир чуқур илмга эга бўлганидан ҳаётлик пайтидаёқ асарлари турли шаҳарларга тарқаган, бугунги кунгача ишончли ва қийматли манба бўлиб келмоқда. Энг машҳурлари: «Тафсирул Қуръонил азим» (8 жуз); «Ал-бидоя ван ниҳоя» (14 жуз); «Жомеъул масонид» (8 жуз); «Аҳкомул кубро»; «Ихтисору улумил ҳадис»; «Ал-фусул фи сийратир Расул»; «Муъжизотун Набий»; «Қисасул анбиё» (2 жуз); «Фазоилул Қуръон»; «Муснаду Умар ибн Хаттоб» ва бошқалар. Ҳофиз Ибн Касир вафотидан бироз олдин кўзи ожиз бўлиб қолган.  Ҳижрий 774 йил, 15 шаъбон ойида Дамашқда вафот этган ва «Суфийя» қабристонига дафн этилган. Аллоҳ таоло бу олимни Ўз раҳматига олсин ва бизларни ҳам у зотнинг даражаларига етказсин.



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Видеолар
Уламолар
"Имоми Аъзам" туркум суҳбатлар (10-қисм)
Салоҳиддин домла Шарипов
2397
Уламолар
"Имоми Аъзам" туркум суҳбатлар (9-қисм)
Салоҳиддин домла Шарипов
2320
Уламолар
"Имоми Аъзам" туркум суҳбатлар (8-қисм)
Салоҳиддин домла Шарипов
2903
Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ