ИСЕСКО Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шаънига зид шеърлар ёзган шоирга мукофот берилишини қоралади

1 ўн йил аввал 2088 siyrat.uz

Илм, фан ва маданият бўйича исломий ташкилот ИСЕСКО Араб адиблари ва ёзувчилари Бош уюшмаси мукофоти Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Ойша розияллоҳу анҳо шаънига зид қасида муаллифи ироқлик шоир Саъдий Юсуфга берилишини қаттиқ қоралади.

Ташкилот шу бўйича берган баёнотида уюшма қарорининг хатолиги, шу каби тубан ва разил, адабиёт оламига ҳеч алоқаси йўқ ишларга тарғиб эканини билдирди. ИСЕСКО мисрлик ёзувчи Муҳаммад Салмовий бошқараётган уюшмадан ушбу мукофотни бекор қилишни талаб қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у кишининг тоҳира аёлларига нисбатан одоб, бутун дунёдаги миллионлаб мусулмонлар ҳис-туйғуларига эҳтиром шуни талаб қилади, дейилади баёнотда. Шунингдек, ИСЕСКО Азҳари шариф, Ислом оламидаги диний ва маданий ташкилотларни ушбу мукофотни инкор этиш ва бекор қилишни талаб қилишга чақирди.

 



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ